Муаммо ва топишмоқлар ҳақидаги алфия. Бу китобнинг «Алфия» деб аталиши минг байтдан иборат бўлгани учундир. Авваллари турли илмларда алфиялар ёзиш одати бўлган. Мисол учун, Ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳи наҳв илми бўйича ёзган алфия жуда ҳам машҳурдир. Бу илмни мукаммал эгаллашни қасд қилганлар мазкур китобни яхшилаб шарҳи билан ўқишган ва ёдлашган.
Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳам муаммо ва топишмоқсимон лафзларнинг баёнида минг байтдан иборат китоб ёзганлар. Уламоларнинг таъкидлашларича, бу хилдаги асарларни ёзиш форс адабиётидаги услублардан бири бўлган. Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳам ўзининг бу китобини форс тилида ёзган.