Бу киши ўз даврининг катта олимларидан, жумладан, Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ва Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳидан дарс олган. Кейинроқ Рум юртига сафар қилиб, ўша ердаги мадрасалардан бирида дарс берган. Бир неча китоблар таълиф қилган. Жумладан, Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг «Шарҳул Мифтоҳ» номли китобига ҳошия ёзган.