(ҳ. 779-841). Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу шогирдининг тўлиқ исми – Алоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий Ҳанафийдир. У киши ажам юртида туғилган, Бухорода ўсиб‑улғайган ва отаси ҳамда амакисидан фиқҳ илмини ўрганган.
Алоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳидан адабиёт ва ақлиётга оид илмларни ўрганган. Кўп юртларга сафар қилган, узоқ вақт Қоҳира ва Дамашқда истиқомат қилган. У кишининг шогирдлари кўп бўлган. Маъоний ва Баён илмларини жуда яхши билган. Ўзининг Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг шогирди экани билан фахрланиб юрган. Зоҳид ва тақводор одам бўлган, замонасининг кўзга кўринган олимларидан бирига айланган.
Алоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи «Ар-радду ъалал вужудия», «Фозиҳатул мулҳидийн ва Носиҳатул муваҳиддин» каби китобларни ёзган. У киши Дамашқда вафот этган.