Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг шогирди. Бу олимнинг тўлиқ исми Алоуддин Абулҳасан Алий ибн Муслиҳиддин Мусо ибн Иброҳим Румий Ҳанафийдир. У зот турли илмларда пешқадам бўлган. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳига шогирд бўлгани каби, Саййид Шариф Журжонийга ҳам шогирд бўлган. Уларнинг ҳаммаси Самарқандда бирга яшаб, илмий фаолият олиб борганлар.
Алоуддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ва Саййид Шариф Журжонийнинг Амир Темур ҳузурида олиб борган мунозараларида ҳозир бўлган. Уларни ёдлаб олиб, кейин одамларга айтиб юрган.