Бу олим отасига ўхшаб хатиблик ҳам қилган. Шунинг учун икковлари ҳам Хатибий деб номланади. Ҳисомуддин ибн Али ибн Муҳаммад Абиявардий Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳини узоқ вақт ўзига устоз деб билиб, у кишининг этагини тутган, у зот билан бирга юрган. У киши бир қанча китоблар ёзган, жумладан, мантиқ ва ҳикмат бобида Омурийнинг «Шарҳи Матолуъул анвор» китобига ҳошия ва «Рабиъул жинон фил Маъоний ва байан» китобларини таълиф қилган.