Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб шайх Жалолуддин Муҳаммад ибн Абдурроҳман Қазвинийнинг «Ал-Мифтоҳ фил маъоний вал байан» номли китобига шарҳдир. Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи уни 748 ҳижрий йили сафар ойида ёзиб битирган.
Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи кейинроқ худди шу китобни иккинчи марта мухтасар қилиб шарҳлаган. Уни Ғиждувонда ҳижрий 752 йили ёзиб тугатган. Икки шарҳ ҳам машҳур бўлган ва жуда кўп марталаб чоп этилган.