1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Шарҳул Ғаззий фит тасрийф -

Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби сарф илмига оид бўлиб, шайх Иззуддин Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб Занжонийнинг китобига ёзилган шарҳдир. Ушбу китоб Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг илк китоби бўлиб, уни айни ўспиринлик даврида – ўн олти ёшида ёзган. 

«Шарҳул Ғаззий»да Аллома Тафтазоний матнга кўпгина фойдали маълумотларни қўшган. Бу китобни ҳижрий 737 йилнинг шаъбон ойида тугатган. Имом Суютий ва Ибн Ҳилол мазкур китобга ҳошия ёзганлар.

Бу китоб бизнинг диёрларимизда дарслик сифатида жуда кўп ўқилган ва ўқиб келинмоқда. Сарф ва наҳв илмларига оид бошқа китоблар билан бирга мажмуа сифатида жуда кўп марта чоп қилинган.