«Музаммам» сўзи маънода «Муҳаммад» сўзининг тескариси бўлиб, «ёмонланган», «мазаммат қилинган» деган маънони англатади. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган адоватлари қаттиқлигидан у зот алайҳиссаломни ана шу сўз билан ҳам тилга олишар эди. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўзи у зотга Муҳаммад деган исмни раво кўрган ва мазкур мушриклардан бошқа ҳамма у зотни Муҳаммад деб атар эди.