1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

байтнинг ҳатими -

Байтнинг ҳатими – Каъбанинг тарнов томонида одамнинг белича кўтарилган ярим айлана шаклидаги жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида Каъба ўша ердан бўлган. Бу жой «Ҳатим», «Ҳижр» ёки «Ҳижри Исмоил» ҳам дейилади. Бу деворнинг ички тарафи Каъба биносининг ичига киради. Чунки Иброҳим ва Исмоил алайҳимассалом қурган Каъба шу шаклда бўлган. Кейинроқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз бешга кирганларида қурайшликлар Каъбани қайта тиклашганда, уни фақат ҳалол мол билан қуришга интилганлари сабабли, маблағ етмай, мазкур ҳудуд Каъба биносининг ташқарисида қолиб кетган ва уни махсус девор билан ўраб қўйишган. «Ҳижри Исмоил» мана шу девордир.