1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

умро -

«Умро» – «умрбод» дегани. Истилоҳда умро деб бирор мулкни бировга бир умрга ҳиба қилишга айтилади. Масалан, бир киши бировга «Мана бу ҳовлим мен ўлгунча (ёки сен ўлгунча) сеникидир», деса, ҳовли ҳиба берилган кишига, ундан кейин эса унинг меросхўрларига ўтади. Ҳиба қилувчининг ҳибаси қабул қилинади, аммо шарти бекор қилинади. Шунинг учун мулк ҳиба қилувчига ёки унинг меросхўрларига қайтмайди. Умронинг бир неча турлари бўлиб, баъзилари жоиз, баъзилари жоиз эмас. Батафсил маълумот учун шарҳларга ва фиқҳ китобларига мурожаат қилинади.