1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қувайт миллий Қуръон мусобақаси иштирокчилари сони 2000 тага етди

07:10 / 17.01.2019 2373 pdf Ўқиш режими + -

Қувайт миллий Қуръон мусобақасига рўйхатга олиш давом этмоқда. Шу кунгача “Al-Kharafi” XXII миллий Қуръон мусобақаси рўйхатидан ўтган иштирокчилари сони 2000 тага етди, деб хабар беради mugtama.com сайти.

Мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Носир Ҳамид Дабуснинг маълум қилишича, www.kharafiquran.com. сайти орқали рўйхатдан ўтиш муддати 7 февраль куни ўз якунига етади. У шунингдек, мусобақа имкон қадар барча ёшдаги фуқароларни қамраб олиши ва унда маҳаллий аҳоли билан бирга муҳожирлар ҳам қатнашишлари мумкинлигини эътироф этган.

Танлов шартларига кўра, 30-жузни тажвид қоидалари билан ёддан ўқиш, танланган битта жузни ҳамда алоҳида танланган учта жузни тажвид билан ёддан ўқиб бериш мусобақанинг учта йўналиш шартлари деб белгиланган. Биринчи йўналиш 8 ёшгача бўлган болалар, иккинчи йўналиш 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ва учинчи йўналиш 25 ёшгача бўлган ёшларга мўлжалланган. Қолган ёшдаги иштирокчилар тажвид қоидаларига риоя этган ҳолда бешта жузни ёддан ўқиб бериш борасида рақобат қиладилар. Қўмита раиси имконияти чекланган фуқаролар учун ҳам тегишли ҳамкор ташкилотлар билан алоҳида Қуръони карим мусобақаси ўтказилиши режалаштирилганини эслатиб ўтган.

Islom.uz

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 21 октябрь куни пойтахт имомхатиблари йиғилишида Тошкент шаҳар бош имомхатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги давоми...

2696 15:32 / 21.10.2021
Бугун, 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан тайёрланган шайх Алижон қори қироати асосида Қуръони Карим тиловатининг видеотасвирга давоми...

2691 11:36 / 29.03.2022
Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги масжидлар коронавирусдан оммавий равишда дезинфекцияланмоқда. Бу ҳақда 18 июнь куни Турмуш портали хабар берди.Дезинфекция жума давоми...

1888 13:30 / 22.06.2021
Иорданиянинг Қуръони каримни сақлашrdquo жамияти томонидан ўтказилган тадбирда эшитиш қобилияти чекланган кишилар учун Аллоҳ каломининг имоишора тилида давоми...

2381 14:05 / 20.12.2018