1446 йил 20 зулҳижжа | 2025 йил 16 июнь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нельсон Мандела мусулмон бўлганми?

15:02 / 15.01.2019 4268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу саволга ойдинлик киритишга “Нельсон Мандела хотираси” фонди, Жанубий Африка Республикасининг Мусулмон уламолар кенгаши ҳамда ушбу мамлакатдаги ҳукмрон партия вакиллари кўп бор уриниб кўрганлар. Маълум бўлишича, “Нельсон Мандела хотираси” фондига ҳар йили кўплаб мурожаатлар бўлиб, уларда ЖАРнинг қора танли илк президенти қайси динга мансуб бўлганлигига аниқлик киритиб бериш сўралар экан.

Айрим маълумотлар ҳақиқатан ҳам ишонарлидек туюлишига қарамай, “Нельсон Мандела хотираси” фонди бу борада ҳанузгача аниқ бир жавоб бергани йўқ.

Айтилишича, Мандела вафотидан бир йил ўтгач, ЖАРнинг энг машҳур фуқароси мусулмон бўлганлигини тасдиқловчи хабарлар пайдо бўлган. Жумладан, Жанубий Африка миллий мудофаа кучларининг ҳужжатларидан бирида Нельсон Мандела “Маҳмуд” исми билан қайд этилган экан. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Нельсон Мандела Роббен оролидаги қамоқхонада бўлган пайтларда Исломни қабул қилган. ЖАРдаги апартеидга қарши курашган Манделани айримлар, шунингдек унинг қавми номидан келиб чиққан ҳолда, “Мадиба” деб ҳам номлашган экан.

Баъзилар бундай хабарларни дезинформация деб аташмоқда. Хусусан, ЖАР Мусулмон уламолар кенгашининг баёнотида: “Бизда Исломни қабул қилган 99 нафар қора танлининг рўйхати бор. Бироқ, унда Мадиба исми қайд этилмаган”, дейилган. Лекин, “Бу рўйхат тўлиқми?”, “Мандела ўша рўйхатда бошқа ном билан қайд этилган эмасми?”, “Уламолар кенгашининг мазкур рўйхати расмий далил бўла оладими?”, “Рўйхат ким томонидан, қачон ва қайси маълумотлар асосида тузилган?”, “Мандела балки насроний, яҳудий ёки бошқа дин вакили бўлгани ҳақида маълумотлар борми ўзи?” каби саволлар ҳануз очиқлигича қолмоқда.

Шу боис, Нельсон Манделанинг диний мансублиги ҳақидаги маълумотлар ишончли ва тўлиқ эмасдек кўринади. Афсуски, жаноб Манделанинг ўзи орамизда энди йўқ... Унинг дафн маросимида ўзларининг “кулиб турган селфилари”ни олиш билан шуғулланган айрим давлат раҳбарлари Мандела тириклигида унинг қайси динда эканини сўраганларида эди... балки, сўрагандирлар ҳам...

Бу ҳақда эндиликда узоқ баҳслашиш мумкин. Нима бўлганда ҳам, Мандела ЖАРнинг қора танли аҳолисини уларга нисбатан оврўпаликларнинг ўша оқ танли авлодлари томонидан узоқ муддат давомида очиқчасига амалга ошириб келинган “апартеид” номли қатағон ва зулм балосидан озод қилишга хизмат қилди, одамларни илм-маърифатга чақирди, мамлакатни тараққиётнинг янги босқичига кўтарилишига сабабчи бўлди.

Ҳар ким эса ақийдаси ва амалига мувофиқ жавоб берғусидир. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам бир куни .Бу қуёш қаёққа кетишини биласизларми, дедилар. .Аллоҳ ва Унинг расули давоми...

2783 11:00 / 15.07.2020
Раҳмли бўлиш сиқилишни муолажа қиладиМазкур ўрганиш орқали тадқиқотчилар раҳмдил инсонлар бошқаларга нисбатан сиқилиш, тушкунликдан анча узоқда бўлишлари давоми...

1507 17:00 / 05.12.2020
Абдулмажид ибн Абдулазиз ибн Абу Рувод отасидан ривоят қилади .Нофеъ розияллоҳу анҳу ўлими яқинлашганини сезиб, йиғлай бошлади. Нима учун йиғлаётганини сўрашган давоми...

3550 08:00 / 07.02.2020
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен икки бармоғим ила дуо қилаётган эдим. Бас, у зот давоми...

2736 10:00 / 09.04.2019