1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Турли муносабатларга оид зикрлар

15:00 / 15.12.2018 3443 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(давоми)

«اللَّهُمَّ اجْعَلْ لِي نُورًا فِي قَلْبِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا فِي سَمْعِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا فِي بَصَرِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا عَنْ يَمِينِي، وَنُورًا عَنْ شِمَالِي، وَاجْعَلْ لِي نُورًا بَيْنَ يَدَيَّ، وَنُورًا خَلْفِي، وَزِدْنِي نُورًا وَزِدْنِي نُورًا».

«Аллоҳумма! Ижъал лии нурон фии қолбии, важъал лии нурон фии самъии, важъал лии нурон фии басории, важъал лии нурон ъан яминии ва нурон ъан шимаалии, важъал лии нурон байна ядайя ва нурон холфии ва зиднии нурон ва зиднии нурон».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менинг қалбимда нур қилгин. Менинг қулоғимда нур қилгин. Менинг кўзимда нур қилгин. Менинг ўнгимда нур қилгин. Менинг сўлимда нур қилгин. Менинг олдимда нур қилгин. Ортимда нур қилгин. Менга нурни зиёда қилгин. Менга нурни зиёда қилгин».

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», десин», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин!»

Азонни эшитиб бўлгандан кейин қуйидаги ҳадисда келган дуони қилади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фа-зилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар». 

Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим намознинг Робби! Муҳаммадга васила ва фазилат ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».

«Васила» – жаннатдаги олиймақом манзила.

«Мақоми Маҳмуд» (Мақталган Мақом) – Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.

Масжиддан чиқаётганда «Аллоҳумма инни ас’алука мин фазлика» – «Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман» деган дуони ўқийди ва чап оёғини олдин босиб чиқади.

Намоз тамом бўлиб, салом берилганидан сўнг қуйидаги ривоятда келган зикрни айтади.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма! Антас-салаам ва минкас-салаам, табаарокта йаа залжаалали вал икром», дер эдилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Салом Ўзингсан, саломатлик Ўзингдандир. Эй жалол ва икром соҳиби, Сен табаррук бўлдинг».

Сўнгра қуйидаги ҳадиси шарифда келган зикрларни қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай-ин қодиир»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам, мағфират қилинур».

Муслим ривоят қилган.

Сўнгра Курсий оятини ўқийди.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», дедилар».

Насаий ривоят қилган.

Бомдоднинг фарзини ўқиб бўлганидан сўнг чўккалаб ўтирган ҳолида гапирмай туриб, ўн марта ушбу ривоятда келган дуони ўқийди:

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким Бомдод намозидан сўнг оёқлари букилган ҳолича, гаплашишдан аввал ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйии ва юмийту ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир», деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур, у ўн даража кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаса».

Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир ва ҳамд Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳар бир нарсага қодирдир».

Ундан сўнг «Саййидул истиғфор»ни ўқийди:

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

«Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма! Анта роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтании. Ва ана ъабдука ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуу-у лака би ниъматика ъалайя. Ва абуу-у лака би занбии. Фағфир лии. Фаиннаҳуу лаа яғфируз-зунууба иллаа ан-та», демоғингдир.

Ким уни аниқ ишонч билан наҳорда айтса, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни аниқ ишонч билан кечаси айтса, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлади».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан ўзга ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».

“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар quotБирбирингизга ҳасад қилманг. Ўрталарингизга давоми...

3387 05:00 / 01.03.2017
... . . Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда, жумладан, қуйидаги дуо бор .У Зот .Сўра,, деди. Мен дедим .Аллоҳим, давоми...

1144 19:00 / 24.06.2023
Бу тариқат Шоҳ Нақшбанд исми билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилади. У киши ҳижрий 717 санада Бухоро давоми...

8139 16:51 / 08.11.2018
Ҳозирги кунда кишилар орасида ахлоқсизлик, разолат ва турли жиноятлар шу даражада кенг тарқалдики, бутун олам аянчли аҳволда қолди. Аллоҳни эсдан чиқариш, Унинг давоми...

3227 05:00 / 06.03.2017