1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Катарактанинг давоси

16:30 / 13.12.2018 13504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрлик олим, профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад Қуръондаги Юсуф сурасидан таъсирланиб, биринчи марта катаракта (кўз гавҳарининг хира тортиши) касаллигига тер томчиларида даво борлигини кашф қилиб, бутун дунёни ҳайратга солди. Ушбу дори айни пайтда Европа ва Америка давлатлари томонидан лицензияга эга бўлди. Қуйида соҳа мутахассиси билан бўлиб ўтган ажойиб суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Савол: Ҳар бир фикр ёки баҳснинг бошланиши бор. Бу баҳсингиз қаердан бошланди?

Жавоб: Унинг бошланишига Қуръон тиловати сабаб бўлди. Бир куни бомдод намозида Юсуф сурасини ўқиётган эдим, ундаги ажойиб қисса устида бир оз тўхташга мажбур бўлдим. Ундаги акаларнинг Юсуфга қилган фитнаси, отаси уни йўқотиб қўйиб, қаттиқ қайғудан кўзи кўрмай қолгани, сўнгра Аллоҳнинг раҳматига эришиб, Юсуф алайҳиссаломнинг кўйлагини юзига босганида кўзи яна очилгани ҳақида фикр юритдим. Ўзимга ўзим: «Юсуфнинг кўйлагида нима бўлиши мумкинки, бундай шифога сабаб бўлса ва кўз ўз ҳолатига қайтса?», дедим. Тўлиқ ишонч билан айтаманки, бу қисса Аллоҳнинг мўъжизаси бўлиб, Аллоҳ уни Юсуф алайҳиссалом орқали ижро эттирган. Ишончим комилки, бу ерда фақат руҳий даво эмас, балки моддий шифо ҳам бўлган. Қуръоннинг ҳақ эканини тасдиқлаш учун бу масалани ўрганиб, охирига етказишим керак эди. Мен бу масала устида тадқиқот ўтказдим ва Аллоҳ мени бунга муваффақ қилди.

Савол: Қуръони каримнинг Юсуф сурасида «Ғам-алам ютавериб, унинг кўзи оқарди», дейилади. Кўзга оқ тушиш ҳолатини тиббиёт фани нуқтаи назаридан шарҳ қилиб бера оласизми? Кўзга оқ тушиши тиббиётда нима деб аталади?

Жавоб: Кўзга оқ тушиши – кўз гавҳарининг хира тортиши бўлиб, замонавий табобат илмида «катаракта» дейилади. Бунда кўз гавҳарида хиралик пайдо бўлиб, келадиган нурни қисман ёки тўлиқ тўсиб қўяди. Баъзида бу хиралик юқори даражасига етганда кўзнинг кўришини шу даражада заифлаштирадики, ҳатто кўзнинг олдида ҳаракатланган қўлни ҳам кўрмай қолади. Кўзга оқ тушиши, яъни катарактани илмий изоҳласак, кўзнинг гавҳаридаги суюқлик аслида шаффоф бўлиб, суюқ протеин моддадан иборат бўлади. Протеиннинг таркиби, ҳолати ўзгарса, бу суюқлик хиралашиб, кўришни сусайтиради. Хиралашиш бошлангач, аста-секин кучайиб боради. Натижада кўзда хиралик пайдо бўлиб, унинг ортидаги нарсаларни кўриш мумкин бўлмай қолади. Мана шу кўзнинг хиралашиш ҳолатидир.

Савол: Катарактанинг пайдо бўлиши, яъни кўзга оқ тушишининг асл сабаблари нима? Ғам-андуҳнинг мусибатга нима алоқаси бор? Зотан, Қуръони карим Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзидаги мусибат сабабини суюкли фарзандлари Юсуф алайҳиссаломни йўқотганлари учун чеккан ғам-андуҳларидан деб баён қилади.

Жавоб: Кўзга оқ тушиши ёки хиралашишининг зоҳир бўлишида кўплаб сабаблар бор.

1. Механик, жисмоний сабаб. Инсон кўзи баъзан турли омиллар таъсири остида шикастланади, қаттиқроқ нарса кўзнинг шох пардаси ичидаги гавҳарга тегиб, протеин табиатининг ўзгариб кетишига сабаб бўлади. Ушбу зарбанинг нуқтасида протеиннинг тартибли тузилмасига шикаст етади ва бу шикаст аста-секин нур таралишига зарар етказиб боради.

2. Ҳарорат. Касб тақозоси билан баъзи кишиларнинг кўзи доимий юқори ҳарорат таъсирида бўлади. Мисол учун, новвойлар юқори ҳарорат остида, қаттиқ иссиқда ишлашади. Агар бу юқори ҳарорат давомий бўлса, аста-секин кўз ҳам ташқи муҳитга мослаша олмай қолади ва унда ўзгаришлар юз беради. Шунингдек, чақмоқ, радиация каби ташқи таъсирлар ҳам оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида вужудга келган касаллик «радиация катарактаси» (radiation cataract) дейилади. Кўзларини тўсмай ишлайдиган пайвандчиларда ҳам шундай хасталик юзага келиши мумкин. Шунингдек, бу касалликнинг ёш ўтгандан кейин пайдо бўладиган тури ҳам бор бўлиб, «кексайиш катарактаси» (senile cataract) дейилади. Инсон кўзининг шох пардасидаги протеин у туғилиб, улғайгунга қадар ўзгармайди. Қариганда эса касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлади ва бу жараён давом этиб, кўз буткул хиралашиб қолади. Баъзи бошқа касалликлар, масалан, қандли диабет касаллиги ҳам кўз гавҳари атрофида суюқликнинг кўпайишига сабаб бўлади. Бу касаллик ҳам кўз гавҳарининг сувини «шимиб» олади. Натижада катаракта касаллиги пайдо бўлади. «Хафаликнинг кўзга оқ тушиб, хира тортишига алоқаси борми?» деган саволингизга тўхталадиган бўлсак, албатта, бунинг алоқаси бор. Чунки қаттиқ ғам чекиш, доимий хафалик ҳам адреналин гормонининг кўпайишига сабаб бўлади, бу эса инсулин миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Натижада қандли диабет касаллигининг пайдо бўлиши ёки кучайишига сабаб бўлади. Мана шу нарса кўз хиралашишининг сабабларидан бири бўлиб, бунга қўшимча равишда кўп кўз ёки тўкилиши ҳам ана шундай касалликни келтириб чиқаради.

Савол: Бу касаллик бошланишининг аломати борми?

Жавоб: Кўзга оқ тушишининг илк аломати шуки, бунда инсон кундузи ҳам кўз олдини булут қоплаб олгандек ҳис этади.

Савол: Кўзга оқ тушишининг тиббий муолажаси борми? Бор бўлса, бу муолажадан сўнг кўз аввалги ҳолатига қайтадими?

Жавоб: Ҳозирги кунда бизнинг муолажамиз анъанавий жарроҳлик йўли билан хиралашган гавҳарни олиб ташлаш ёки гавҳар протеинини шилиб ташлаб, парданинг ичига сунъий гавҳар қўйишдан иборат. Албатта, бунда кўз ўзининг асл ҳолатига тўлиқ қайтмайди, аммо кўриш сезиларли даражада тикланади. Яна баъзи кўзга томизиладиган томчи дорилар борки, улар ўша хира тортишни кечиктиришга хизмат қилади.

(давоми бор)

“Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

1917 13:20 / 26.11.2021
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

6784 18:02 / 23.06.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни қўрқитишдан қайтарганлар. Зўравонлик тўғрисидаги киноларни томоша қилиш юракка катта хавф туғдиришини давоми...

904 10:27 / 19 октябрь
quotЙўқ Қасамки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган гуноҳкор пешонани тутиб жаҳаннамга отурмизquot Алақ сураси, давоми...

4165 18:02 / 15.10.2018