1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Болажонларга мактуб (5)

00:00 / 15.02.2017 3433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БЕШИНЧИ САБОҚ

ПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ассалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғил -қизларим! Хўш, ўтган машғулотда берилган уй вазифасини бажариб келдингизми? Қани, Қуръони каримнинг «Фотиҳа» сурасини шошилмай ўқиб беринг-чи! Иэ, «Аузу биллаҳи» ва «Бисмиллоҳ» ни эсдан чиқариб қўйдингизми? Ҳа яшанг, Қуръони карим сураларини ўқишни доимо шундай бошланг!
Энди, болажонларим, бугун мен сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳақида айтиб бераман. «Пайғамбар» деган сўзни кўп эшитгансиз, аммо ким эканлигини билмагансиз, тўғрими? "Пайғамбар" («расул», «набий» ҳам дейилади) нинг ўзбекча маъноси элчи, Аллоҳнинг буйруқларини одамларга етказувчи дегани. Мана, масалан боғчангизнинг мудири бор. Унинг нима гапи, топшириғи бўлса, тарбиячиларга айтади. Улар эса сизга етказишади. Ёки мактабингиз директори ҳамма гапини муаллим, устозларингизга айтади. Улар шу асосда сизга тарбия -таълим беришади. Худди шунга ўхшаб энг катта подшоҳимиз Аллоҳ таоло ўзининг амр-фармонларини, кўрсатмаларини ўз пайғамбарлари орқали одамларга етказган. Пайғамбарлар ҳаммани Аллоҳ таоло буюрганидай яшашга ўргатишган, ўзлари ҳам бу соҳада ҳаммага ибрат бўлишган.
Одамзод яратилгандан буён Аллоҳ таоло инсонлар орасидан минг-минглаб пайғамбарларни, яъни раҳбар йўлбошчи, устоларни тайинлаган. Шулардан 25 нафарининг тарихи Қуръони каримда батафсил келтирилган. Ҳали Қуръон ўқиш ва тушунишни ўрганиб олсангиз, уларнинг нима иш қилганини билиб оласиз. Ҳозирча уларнинг номларини эслаб қолинг: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Ишоқ, Мусо, Хорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Аляса, Юнус, Зулкифл, Закариё, Ёқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Яҳё, Исо, Муҳаммад алайҳиссаломлардир.
Пайғамбарларнинг ҳаммалари билим ва ахлоқда ягона кишилар бўлишган. Гуноҳ ишларни қилишмаган. Ақлли, ҳусбёр, юксак фазилатли бўлишган. Одамларни ҳам шундай бўлишга чақиришган. Уларнинг энг охиргиси, энг улуғи жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдирлар. Бошқа пайғамбарлар бир даврда, бирорта халққа ёки миллатга пайғамбар бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача бутун дунёдаги ҳамма халқлар ва миллатиарга пайғамбардирлар. Келгуси машғулотимизда у киши ҳақларида бафуржа гаплашамиз, хўпми, болажонларим?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 8қисмИЙМОН НИМА ДЕГАНИ Ассалому алайкум, кўрар кўзларнинг нури бўлган дилбандларим Бугун мен сизларга Ислом динининг бешта давоми...

5818 00:00 / 16.02.2017
Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. давоми...

6408 00:00 / 06.03.2017
Дарс Қуръони каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота танишбилишларнинг аҳволини сўради.Шунда Фотима .Мактабдан қайтаётганимда йўлни кесиб давоми...

4489 10:59 / 21.12.2017
Ота уйга катта, гўзал халталарни кўтарган ҳолда келди ва Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳrdquo, деди.Она .Ва аълайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, келинг, давоми...

4817 08:52 / 08.12.2017
Аудиолар

232090 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150599 09:35 / 11.08.2021