1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Олимлар инсоннинг тупроқдан яратилганини исботлашди

16:01 / 26.11.2018 7822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон танаси, унинг барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик асбоблар ёрдамида ўрганаётган олимлар ақл бовар қилмайдиган кашфиётларга дуч келмоқдалар. Инсон танасидаги тўқималарнинг тузилиши шулар жумласидандир.

Инсон организмидаги тўқималарда 26 хил кимёвий элемент мавжуд. Улардан олтитаси эса бошқаларига нисбатан жуда кўп миқдорда учрайди. Булар – углерод, водород, кислород, азот, фосфор ва олтингугурт моддаларидир. Инсон танасидаги тўқималарнинг 95 фоизини ана шу олти элемент ташкил қилади. Бу эса жуда муҳим бир ҳақиқатни – инсоннинг лойдан яратилганлигини тасдиқлайди.

Инсон танасидаги тўқималарни ташкил қилувчи барча асосий, нoорганик кимёвий элементлар тупроқ таркибида эркин ҳолатда ёки бирикмалар кўринишида учрайди.

Олимларнинг янги тадқиқотларига кўра, худди Қуръони карим, Инжил ва, ҳатто юнонларнинг афсонaларида айтилганидек, ердаги ҳаёт лойдан пайдо бўлган экан. Олимлар илгари сурган назарияга кўра, тупроқдаги минералларнинг уйғун бирикмасидан иборат бўлган лой ҳужайра ва кимёвий моддаларнинг кўпайиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Миллиард йиллар давом этган бу жараён давомида кимёвий моддалар бир-бири билан реакцияга киришиб, оқсил ва ДНК ҳосил қилади. Охир-оқибат эса улардан тирик ҳужайралар пайдо бўлади. Нью-Йорк штатидаги Корнел университети нанофанлар факультети биомуҳандислари «Ердаги ҳаётнинг манбаи лой бўлган бўлиши мумкин», деб ҳисоблашмоқда. Бу назария минг йиллардан бери турли эътиқод ва ақийдаларда мавжуд бўлиб келган бўлса ҳам, ҳали илмий жиҳатдан асосланган эмас эди.

Кўпчилик самовий динларда Худо инсонни лойдан яратиб, сўнг унга жон ато қилгани айтилади. Ҳатто генезис  ҳам «инсон тупроқдан яратилади ҳамда вафот этганидан сўнг қайта тупроққа айланади», дея баён қилади. Олимлар бу сўзни кўҳна иброний тилидан «лой» ёки «ер» деб таржима қиладилар. Денгиз сувида лой гидрогель шаклига келади. У бир қатор компонентлардан – таркибий қисмлардан ташкил топган бўлиб, улардан бири синч вазифасини ўтайди. Унинг ичидаги бўшлиқлар (ғоваклар) қуйи молекуляр қоришма билан тўлдирилган. Корнелл университети профессори Дэн Лонинг (Dan Luo) айтишича: «Геологик тарихнинг бошланишида лой гидрогели биомолекулаларни ушлаб қолиш ва молекуляр реакция функцияларининг пайдо бўлишига қулай шароит яратиб берган. Бу бўшлиқларда тўпланган кимёвий моддалар миллиард-миллиард йиллар давомида мураккаб реакцияларга киришиб, оқибатда оқсил моддаси ҳамда ДНКни ва пировардида тирик ҳужайранинг ҳаётий фаолият  юритиши учун зарурий шарт-шароитни вужудга келтирган бўлиши мумкин».

Ушу хулосалар бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг илмий тажрибаларига асосланган бўлиб, ушбу тажрибалар давомида синтетик гидрогель, ДНК, аминокислоталар, ферментлар ва сунъий оқсил ишлаб чиқаришдан фойдаланилган.

Умуман олганда, дунёвий олимларнинг ҳаққа етишларига анча бор. Уларнинг тадқиқотларида ҳали ҳам эволюция назариясининг излари бор бўлса-да, тўғри тарафга қараб кетаётган бўлсалар ажаб эмас.

Нима бўлганда ҳам, фан эркин ҳолатдаги лой ҳам, инсон организмининг тўқималари ҳам айнан бир хил элементлардан ташкил топганлигини аниқлади. Замонавий фан томонидан аниқланган бу далиллар ўн тўрт аср аввал Каломуллоҳда нозил қилинган оятларнинг ҳақ эканлигини яна бир карра тасдиқлади.

Аллоҳ таоло биринчи одамзодни – ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни лойдан ясаган: унга шакл бериб, жон ато этган. Бу мўъжиза Қуръони каримда баён қилинган.


«Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи мақолаБурнимиз. Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани давоми...

2149 15:00 / 09.02.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Сўнгра нутфадан алақа яратдик, Муъминун сураси, 14оят..Алақа, сўзи .алақ,дан олинган бўлиб, муфассирлар ва давоми...

2791 17:00 / 30.11.2020
Бугунги кунда ушбу сувда яшовчи балиқнинг ўн икки оилага мансуб тахминан, 170 тури мавжуд. Бу балиқ денгиз сатҳидан 300 метрдан 5000 метргача бўлган чуқурликда яшагани давоми...

4508 17:00 / 26.02.2022
Одам сўлаги кучли оғриқ қолдирувчи восита сифатидаИлмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, инсон оғзидаги сўлак безлари кунига бир литр, бир ярим литр атрофида давоми...

3462 11:00 / 04.10.2021
Аудиолар

135295 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55548 14:35 / 11.08.2021