1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

РФ Президенти: Россия ва ислом дунёсининг қараши кўпчилик масалаларда бир-бирига яқин

06:04 / 13.11.2018 2680 pdf Ўқиш режими + -

Россия Президенти Владимир Путин Махачқала шаҳрида Татаристон Президенти раислигида ўтказилаётган "Россия – Ислом дунёси" стратегик қараш гуруҳи (СҚГ)нинг IV йиғилиши қатнашчилари номига қутлов жўнатди. Бу ҳақда Islam-today нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, қутлов матнида Россиянинг ҳам мусулмон мамлакатлари билан икки томонлама даражада, ҳам Ислом ҳамкорлиги ташкилоти билан алоқалар доирасида дўстона муносабатларнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги таъкидланган. 

"Бизнинг қарашларимиз глобал ва минтақавий  кун тартибида турган кўпгина долзарб масалалар бўйича жуда ҳам яқин. Биз биргаликда қонун устуворлигига асосланган ва ҳар қандай камситишларнинг шакллари  ва  куч, иқтисодий ва ахборот босимидан холи бўлган адолатли ва демократик дунё тартибини ўрнатиш ғоясини илгари сурамиз", – деди Россия етакчиси.

Шунингдек, матнда СҚГнинг мазкур учрашувида кўтарилаётган  муаммолар – ислом таълимини ривожлантириш,  радикализм ва экстремизм билан кураш соҳасида ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланади. Давлат раҳбари СҚГ иштирокчилари йиғилиш доирасида фойдали амалий тажриба алмашишлари ва биргаликдаги ҳамкорликнинг истиқболли шаклларини топишларига умид билдирди. 

"Россия – Ислом дунёси" СҚГ  йиғилишининг асосий мавзуси  «Ёшларга таълим бериш воситасида экстремизмнинг олдини олиш» деб номланади.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирдлари, .Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси, .Аssoоdiq, асосчиси, устоз Абдулманнон Абдуллоҳ давоми...

1772 09:26 / 06.04.2024
Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар XIV асрда қурилган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

2425 04:25 / 31.10.2018
Мамлакатимиз истиқлол байрамининг 33 йиллигини муносиб кутиб олиш, талаба ёшларга қулай шартшароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давоми...

1210 16:05 / 27.08.2024
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар давоми...

1668 14:59 / 30.11.2023
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021