1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунё ҳашаматли бир саллага ўхшар

08:09 / 11.11.2018 3258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради; ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани кўрганлар, ичида анча газлама бўлса керак, деб ўйларди.

Сўфи бир кун мадрасага кетаётганда ўғри саллани олиб қочди. Сўфи ортидан бақирди:

– Саллани оч, саллани оч. Ичидагига аввал қара, кейин олиб кет.

Ўғри қочаркан, қўлтиғидаги саллани еча бошлади. Қараса, салланинг ичи бўз ва тери парчалари, пахта бўлаклари билан лиқ тўла экан. Охири, қўлида фақат бир қулоч бўз қолди, холос.

Қўлидагини ерга урди:

– Оҳ, пасткаш одам. Мен бу ҳайбатли саллада бир нарсалар бор, деб ўйлагандим.

Сенинг ҳийланг мени расво қилди, дея ҳайқирди. Бу сўзларни эшитган сўфи:

– Ўғлим, дунё мана шунақа. Менинг саллам каби яхши кўринади, аммо сўнгида вафосизлигини кўрсатади, беш пулга арзимайди, эски-туски бўлакларга айланади, деди.


“Маснавий”дан

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби давоми...

3049 11:00 / 19.02.2019
15бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадиларҚозиликни қабул қилиш тўғрисида ҳам уламолар орасида ихтилоф бор. Баъзилар қозиликни қабул қилиш дуруст давоми...

1883 18:00 / 15.11.2020
Савол Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладимиЖавоб Шундай деб ўйлаб, қасддан ебичиб давоми...

3641 11:40 / 19.05.2019
Жинлар ирода ва ихтиёрли, илм ва маърифатга қобилиятли, иймон ва ибодатга таклиф қилинган ҳамда куфр ва исёндан қайтарилган махлуқотлардир.Аллоҳ таоло Зарият давоми...

5124 16:05 / 13.10.2019