1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

01:05 / 14.09.2018 3915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (нарса) сўраган эдим, бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Сўнгра: «Эй Ҳаким! Албатта, бу мол-дунё барра ва тотлидир. Ким уни нафс тўқлиги билан олса, унга бунда барака берилади. Ким уни нафс очлиги билан олса, унга бунда барака берилмайди. Худди ебтўймасга ўхшаб қолади. Юқори қўл қуйи қўлдан яхшидир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, сиздан сўнг то дунёни тарк этгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса олмайман», дедим».

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Ҳакимни ато* бериш учун чақирар, у эса (атодан) бирон нарса қабул қилишга кўнмас эди. Кейинроқ Умар ҳам уни ато бериш учун чақирди, у яна қабул қилишга кўнмади. Шунда (Умар): «Эй мусулмонлар жамоаси! Мен ушбу файдан* Аллоҳ унга ажратган ҳаққини таклиф қиляпман, у эса олишга кўнмаяпти», деди.

Ҳаким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин то вафот этгунича бирорта одамдан бирон нарса олмади».

Муттафақун алайҳ.

* Ато – раҳбарнинг ҳузурида жамланган ўлжа, садақа, ҳадя ва бошқа нарсалар.

* Фай – жангсиз қўлга киритилган ўлжа.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, у зот иситмалаб ётган эканлар. Мен .Эй Аллоҳнинг расули, сиз давоми...

3576 12:10 / 23.11.2017
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги .Роббим, албатта, давоми...

1860 09:12 / 06.11.2023
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари давоми...

1872 03:31 / 09.09.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, давоми...

4239 03:15 / 21.12.2017
Аудиолар

232012 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150525 09:35 / 11.08.2021