1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Иймон

Олти диний калима

12:27 / 01.09.2018 609955 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Калимаи тоййиба (энг пок калима)

لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.

«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

2. Калимаи шаҳодат (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.

3. Калимаи тавҳид (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،

لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،

بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.

4. Калимаи радди куфр (куфрни рад этиш калимаси)

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،

وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».

Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

5. Калимаи истиғфор (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)

أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».

Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

6. Калимаи тамжид (улуғлаш калимаси)

سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،

وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،

مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.

«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.

Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.

Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».

Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.

Саййидул‑истиғфор (истиғфорларнинг улуғи):

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، وَأَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ.

«Аллоҳумма! Анта Роббии, лаа илааҳа илла анта холақтании, ва ана ъабдука ва ана ъалаа аҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абууу лака биниъматика ъалайя ва абууу бизанбии, фағфирлии! Фаиннаҳу лаа яғфируз-зунууба илла анта».

Аллоҳим! Сен Роббимсан (тарбия қилгувчимсан), Сендан ўзга илоҳ йўқдир, мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман, қодир бўлганимча Сенинг аҳдингда ва ваъдангдадурман. Қилган ишларимнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматларингни эътироф қиламан ва гуноҳларимни ҳам тан оламан. Зеро, Сендан ўзга гуноҳларни кечгувчи Зот йўқдир».

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилишларича, киши кеч кирганда комил ишонч билан ушбу дуони ўқиса ва шу кечада вафот этса, жаннатга киради. Тонг отганда ўқиб шу куни вафот этса ҳам, жаннатга киради (Имом Бухорий ривоят қилган).


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг

“Мўминнинг меърожи” китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми Иймон давоми...

6457 21:41 / 12.02.2018
Мўмин Аллоҳ таолога, Унинг Китобига иймон келтирган, Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашган киши бўлиб, у Аллоҳ таолони барча нолойиқ ва давоми...

5894 17:00 / 09.06.2017
quotИмонимиз ҳаққи гуноҳларимизга кўз юм, дуоларимизни қабул эт...quotТермизий Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Бошига ташвиш ва бахтсизлик тушганда давоми...

5962 17:40 / 24.08.2017
Ким ижтиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун ижтиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.Илгари ҳам айтиб ўтилганидек, .ижтиҳод, сўзи бир нарсага давоми...

6317 21:21 / 28.09.2017
Аудиолар

135195 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55461 14:35 / 11.08.2021