1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Иймон

Меҳринг денгизи бепоён... Бизни умиддан маҳрум этма!

17:40 / 24.08.2017 6005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Имонимиз ҳаққи гуноҳларимизга кўз юм, дуоларимизни қабул эт..."

Термизий Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Бошига ташвиш ва бахтсизлик тушганда дуоси ижобат бўлишини истаган одам шу бахтсизлик келмай туриб ҳам кўп дуода бўлсин”.

Кўп дуо қилганда инсон Аллоҳга яқинлашади. Шу тариқа Унинг розилигига эришилади. Ва мушкул онларда унинг дуоси ижобат бўлади.

“Эй оламлар сарвари, эй таъзимга лойиқ Раҳмон! Сенинг розилигинг уни излаганлар учун буюк давлатдир. Сенинг илоҳий гўзаллигинг – бу асл топинувчилар учун буюк саодатдир! Саховатинг чегара билмайди. Неъматларинг чексиз. Эшитиш ва кўриш қобилияти – Сенинг донолигинг сирларидан воқиф бўлиш учун очилган икки ойнадир. Нурнинг икки манбаи бор – Қуёш ва Ой, улар орқали Сенинг қудратинг ва буюклигингни англаш мумкин”.

“Эй, беназир Эгам! Ҳар нарсадан воз кечган ва Сенга қалбан боғланганлар ҳаққи; каломидан Сенинг номинг тушмайдиган тараннум этувчилар ҳаққи; Бизни бир зумга бўлса-да ғафлатда қолдирма. Ҳар бир қадамимиз билан Сенга яқинлашишимизга ижозат бер! Кўз ёшларимиз билан гунорҳларимизни ювиб юбор. Дунё разолатидан бизни халос эт ва қалбларимизни ёрит!.. Онгимизни бузуқ мулоҳазалардан тозала ва фикрларимизни самимийлик нақши билан беза! Қосир ақлимиз билан ҳақиқатни англашимизга ёрдам бер! Муҳаббатинг ила қотиб қолган юракларимизни юмшат! Аллоҳим! Ҳақиқатда, биз гуноҳкормиз. Аммо тилимиз: “Ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ” дейди. Бу гўзал сўзлар ҳаққи гуноҳларимизни кечир!”

Айрим фиқҳ уламолари айтадилар: Агар кимса аёлига: “Уйдан ташқарига чиқсанг, талоқсан” деса ва бу гап аёнинг эсига уйдан чиқаётибгина тушса, бу вақтда бир оёғини остондан ташқарига қўйган, аммо иккинчиси ҳали ичкарида турган бўлса ва дарров ичкарига қайтса, талоқ тушган бўладими? Уламоларимиз шундай ҳукм қилишган: агар аёл ўша он ичкарида қолган оёғига кўпроқ таяниб турган бўлса, талоқ тушмаган, ташқаридаги оёғига кўпроқ таянган бўлса, тушган ҳисобланади. Худди шундай, бандаларнинг ҳам бир амали ва бир иймони бор. У иймонига кўпроқ таянади. Аллоҳим! Иймонимиз ҳаққи, гуноҳларимига кўз юмиб, дуоларимизни қабул эт”.

Ривоят қиладиларки, бир куни муҳтарам Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу бир қишлоққа кирди. Кўрсаки, қул сигирини ўтлатяпти. Тушлик вақти бўлганда, қул халтасидан егулик олиб олдига қўйди. Эндигина овқатига қўл урмоқчи эди, бир ит югуриб келиб олдига ўтириб олди. Унинг уч бурда нони бор эди, учовини ҳам итга берди. Буни кўриб имом деди: “Ҳамма нонингни итга бериб юбординг. Ўзингга нима қолдирдинг?” Қул деди: “О икки олам сарварининг кўз нури! Бу бечора ит узоқдан менинг олдимга умид билан югуриб келганини биламан. Уни оч қолдиришим Парвардигорга хуш келмайди”.

Эй Аллоҳим! Банданг охирги нонини очликдан нажот излаб ёнига югуриб келган итга бериб, ўзи очликка чидашга рози. Биз бенаволар Сенинг мурувватингдан умидвор бўлиб фано саҳросидан мавжудлик шаҳрига келдик. Караминг ва буюклигинг чексиз. Меҳринг денгизи бепоён. Бизни умиддан маҳрум қилма! Токи сўнгги нафасимизда: “Қўрқманг, маҳзун бўлманг” деган шивирни эшитиш насиб этсин”.

 Ҳикоя қилишларича, буюклардан бири ўлим тўшагида ётар экан, муридлари ундан сўрабдилар: “О, имом! Бизга шундай ўгит қолдиринки, сиздан кейин унга амал қилиб яшашайлик”. Шайх дебди: “Шу кунгача айтган ҳамма гапларим менинг сизлар учун ўгитимдир. Ўшаларга амал қилинг. Энди мени ёлғиз қолдиринг, жуда муҳим иш билан бандман”. Муридлар сўрадилар: “Қандай муҳим иш экан?” Шайх деди: “Етмиш йил давомида мен шу эшикни тақиллатдим. Энди эшикнинг очилиш вақти келди. Қандай жавоб олишимни билмайман, эшик қандай очилишини ҳам. “Бугун гуноҳкорлар учун ҳеч бир яхши хабар йўқ” дейдиларми ё “Сиз бугун қўрқув нималигини билмайсиз ва ғамга ботмайсиз” дейдиларми?”

 Ё Аллоҳим! Сенинг эшигингга гуноҳларимиз юкини елкамизга ортиб борганимизда, бизни мағфиратингдан бенасиб қилма! Сарҳисоб кунида бизни шарманда этма. Бизга жамолингни кўрсат. Бизни рад этма.


“Пайғамбарлар тарихи” китобидан

Шаҳноза Тўрахўжаева таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли давоми...

6702 17:11 / 17.02.2018
Калимаи тоййиба энг пок калима ..Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ,Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.2. Калимаи шаҳодат гувоҳлик давоми...

624461 12:27 / 01.09.2018
Ким ижтиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун ижтиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.Илгари ҳам айтиб ўтилганидек, .ижтиҳод, сўзи бир нарсага давоми...

6372 21:21 / 28.09.2017
.Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик. ,Ушбу оятдаги .ўлчов, сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири .қазои қадар, маъносини, иккинчиси .миқдор,, .ўлчов, давоми...

11423 18:00 / 20.09.2021