1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман

04:05 / 14.06.2018 7834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Қаерда Мени эсласа, у билан биргадирман. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, сизлардан бирингиз саҳрода туясини йўқотиб, кейин топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам кўпроқ шод бўлади. Ким Менга бир қарич яқин бўлса, Мен унга бир зироъ яқин бўламан. Ким Менга бир зироъ яқин бўлса, Мен унга бир қулоч яқин бўламан. Ким Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман», деди»

Муттафақун алайҳ.

* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.

* Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».

Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

3333 15:00 / 28.11.2017
Абу Карийма Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Одам, қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмайди. давоми...

3157 01:05 / 11.09.2018
. , . ,. . ,. . 5982. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши .Эй, Аллоҳнинг Расули, қайси инсон афзалроқ, деганида, у зот .Моли ва давоми...

2192 06:43 / 10.11.2018
. ,. .Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди,, дедилар,. Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

1729 06:56 / 27.06.2019
Аудиолар

232002 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150515 09:35 / 11.08.2021