1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачон Қиёмат қоим бўлса...

09:20 / 07.06.2018 3852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон Қиёмат қоим бўлса, Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонга яҳудий ёки насронийни топшириб: «Мана бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун бўлган гаровингдир», дейди», дедилар.

Бошқа ривоятларида келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мусулмонлардан иборат бўлган кишилар тоғлар каби гуноҳлар билан келишади. Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини мағфират қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Ҳадисдаги «Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонга яҳудий ёки насронийни топшириб: «Мана бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун бўлган гаровингдир», дейди» каби маъно Абу Ҳурайрадан қилинган ривоятда ҳам келган. У қуйидагичадир: «Ҳар бир кишининг жаннатда ва дўзахда ўрни бордир. Агар мўмин жаннатга кирса, унинг дўзахдаги ўрнига кофир киради. Чунки кофир куфри билан ўша ерга мустаҳиқдир».

Ва яна ҳадисдаги «Қутулишинг учун бўлган фидоингдир» жумласининг маъноси – «Сен дўзахга киришга дучор бўлиб турган эдинг. Бу кофир сенинг жойингга кирди. Ва сен қутулдинг. Чунки Аллоҳ таоло дўзахни тўлдириш учун бир қанча миқдорни тайин қилган. Қачонки, кофирлар гуноҳ ва куфрлари сабабли дўзахга киришса, гўёки мусулмонлар ўрнига гаров қилиниб киришган бўлади». Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

3317 20:00 / 28.11.2017
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ суратларингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин давоми...

2232 17:15 / 08.08.2019
Жобир розияллоҳу анҳу айтади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб ётганларида, ҳузурларига фаришталар келдилар. Баъзилари.Ухлаб ётибди,, дейишди. Бошқалари эса давоми...

4457 10:30 / 20.08.2017
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нарса сўраган эдим, бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. давоми...

3887 06:05 / 14.09.2018
Аудиолар

227955 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146674 14:35 / 11.08.2021