Айбсиз дўстни қидирган одам ёлғиз қолади.Камчилиги йўқ хотин қидирган одам хотинсиз яшайди.Муаммосиз дўст қидирган одам уни бир умр қидиради.Мукаммал қариндош излаган одам қариндошлардан узилган ҳолда яшайди.
Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади, холос. Минг афсуски, бунақалар жуда кўп.