1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл

14:15 / 07.01.2018 209036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинади:

Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил», деб айтдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айрим кимсалар: «(Қурайш одамлари саноқсиз лашкарни) сизларга қарши тўплаган, улардан қўрқингиз!» деганларида, бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил!» деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Ибн Аббосдан қилган бошқа ривоятларида айтилишича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланган пайтдаги охирги сўзлари «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл» эди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Бирор мусулмон киши вафот этса, бу вафот этган кишининг жанозасида давоми...

4061 08:35 / 04.06.2018
. ,. .5785. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Етти нарса келишидан олдин яхши амалларни давоми...

2812 07:37 / 20.10.2018
. ,. .6774. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлар яқинда амирликка ҳирс қўясизлар, у эса қиёмат куни надомат бўлади.Имом Бухорий ривоятлари.

2193 09:21 / 21.02.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан давоми...

3741 08:50 / 08.10.2017