1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақида

05:00 / 19.01.2017 4325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1409 ҳ.с. 13 - 20 Ражаб (1989 йил, 19 – 26 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Биринчи: эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мумкин эмас. Бундай ишни қилишга урунишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир. Чунки, бу Аллоҳ яратган нарсани ўзгартишга урунишдир. Аллоҳ таоло Қуръонда шайтоннинг гапини нақл қилиб «уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» деган (Нисо сураси, 119 - оят).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ: (( لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ وَالنَّامِصَاتِ وَالْمُتَنَمِّصَاتِ وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ. قَالَ: فَبَلَغَ ذَلِكَ امْرَأَةً مِنْ بَنِي أَسَدٍ يُقَالُ لَهَا: أُمُّ يَعْقُوبَ وَكَانَتْ تَقْرَأُ الْقُرْآنَ فَأَتَتْهُ فَقَالَتْ: مَا حَدِيثٌ بَلَغَنِي عَنْكَ أَنَّكَ لَعَنْتَ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ وَالْمُتَنَمِّصَاتِ وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: وَمَا لِي لاَ أَلْعَنُ مَنْ لَعَنَ رَسُولُ اللهِ  وَهُوَ فِي كِتَابِ اللهِ...)). رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Саҳиҳи Муслимда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатласин», деди.

Бу гап Бани Асадлик, Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, У:

«Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», деди».

Иккинчи: Бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолса, унинг ғолиб тарафига қаралади.

Кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. 

Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади.

Бу даволаш жарроҳлик йўли билан ёки гармонлар билан бўлса ҳам, бари бир. Бу нарса беморликдир. Беморликни эса даволаш лозим. Бу даволашдир ва Аллоҳнинг яратганини ўзгартиш доирасига кирмайдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан риовят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳомиланинг ҳомиласини сотишни ман қилдилар. Бу жоҳилиятдаги бор савдо эди. давоми...

6168 05:00 / 17.01.2017
Маконнинг пок бўлиши шартлигига далил Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Бир аъробий туриб, масжидда бавл қилди. Одамлар унга ёпишиб кетишди. Шунда Набий давоми...

4444 18:00 / 30.09.2021
. . . . . . Аърофнинг охири, Раъд, Наҳл, .Бану Исроил,, shyМарям, Ҳажнинг биринчиси, Фурқон, давоми...

6324 19:00 / 21.07.2023
. . . . . . . . . . . . . . . Жуманинг фарз бўлиши учун мисрда яшаш, соғлик, ҳурлик, эркаклик, балоғатга етганлик, давоми...

3015 19:00 / 13.10.2023