1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа

09:20 / 29.11.2017 3623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улуғ мукофот катта нарса билан балоланганларга берилади. Аллоҳ таоло қачон бирор қавмни яхши кўрса, уларни балолантириб қўяди. Ким бунга рози бўлса, у учун розилик (ёзилади). Ким ғазаб қилса, унга ғазаб (ёзилади)», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари. Ҳадис ҳасан, деган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн давоми...

4141 20:37 / 17.05.2017
Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Охират роҳати олдида дунёнинг роҳати худди сизлардан бирингиз давоми...

3989 05:50 / 14.07.2018
Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик ботилдан ҳаққа мойил, осон диндир,, дедилар,.Шарҳ Имом Бухорий гоҳида давоми...

3721 03:45 / 03.06.2017
7 . ,. .7. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен учун илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан давоми...

2355 09:42 / 26.03.2019