1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Пайғамбар алайҳиcсаломнинг бошқа пайғамбарлардан фарқ қилувчи фазилатлари

17:41 / 25.11.2017 4665 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларнинг таъкидлашича, Пайғамбаримиз алайҳиcсалом бошқа пайғамбарларга нисбатан ўнта фазилатга эга бўлганлар.

1. Бошқа расуллар ва набийлар бу дунёни тарк этиб абадий дунёга рихлат қилганларида, уларнинг шариатлари бекор қилинади. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган Шариат Қиёматга қадар давом этади.

2. Ҳар бир пайғамбар Аллоҳнинг розилигини истаган. Аллоҳтаоло Ўз Ҳабибидан рози бўлишини ваъда қилган.

 

3. Барча пайғамбарлар Аллоҳнинг номи билан қасам ичишган. Аллоҳтаоло Ўзининг Ҳабиби номи билан қасам ичган.

4.Аллоҳ пайғамбарлар Мусо ва Ҳорун алайҳимуссаломларга: «Уларга мулойим гапиринг», – деб амр қилган. Ўзининг Ҳабибига эса: «Уларга қаттиқ гапиринг», – деб амр қилган, негаки, у киши ўта мулойим бўлганлар.

5.Аллоҳ ҳар бир пайғамбарга унинг исмини айтиб мурожаат қилган. Ўзининг Ҳабибини эса «Ё менинг Расулим!», «Ё менинг Набийим!» деб мурожаат қилган.

6.Ҳар бир пайғамбарнинг қавми уни каззобга чиқарганида, ўзлари жавоб берардилар. Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам  каззобликда айблашганда,Аллоҳтаолонинг ўзи Ўз жалолати билан жавоб берган. Мисол учун , Нуҳ алайҳиссалом қавмининг зодагонлари унга:«Албатта, биз сени очиқ-ойдин залолатда кўряпмиз», – деганларида, «Уайтди: «Эй қавмим, менда залолат йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан расулдирман.»Пайғамбар Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми уни ақли ожиз деб айтганда, У айтди: «Эй қавмим, менда эси паст­лик йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан расулдирман.«…Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», – деди». Мусо:«...Албатта, мен сени, эй Фиръавн, ҳалок бўлувчисан деб ўйлайман», – деб жавоб қайтарди (Исро, 101-102). Навбат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Абул-Бухтарий Ҳишом исмли кимса пайғамбаримизга қараб: «Сизни залолатда деб ҳисоблаймиз», – деганида, Аллоҳтаоло унга ваҳий билан жавоб берди: «Қиёмат куни ҳаққи! Сизнинг ҳомийингиз залолатда эмасди ва адашмаган эди».

Жоҳиллардан бири Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васаллам мажнун деб атаганда, Аллоҳтаоло бунга оят билан жавоб берди: «Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз — Парвардигорингизнинг марҳамати билан мажнун эмасдирсиз». Бошқа кимса Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам шоир деб эълон қилганида,Аллоҳтаоло:«Ва у шоирнинг сўзи эмас. Нақадар оз ишонасизлар-а!» деган оятни нозил қилди. Ос ибн Воил Аллоҳнинг Расулини абтар (думи қирқилган, яъни авлодини давом этадиган ўғил фарзанди йўқ) деганида, Аллоҳ таоло ўз ҳабибини юпатиш учун «Ал-Кавсар» сурасини нозил қилди.

7. Барча пайғамбарлар Аллоҳга муножот қилганларида уларнинг дуоларини ижобат қилган. Ўзининг Ҳабибини эса ҳеч қанақа дуосиз ҳам энг афзал яхшиликлар билан сийлаган. У Расули Акрамга соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодатнинг энг афзали – сахийлик сифатини туҳфа қилган.

Аллоҳ«Ғайридинлар ва риёкорларга қарши жанг қилинг» дея амр қилиб унга Муқаддас Макка ва Мунаввар Мадинани туҳфа қилди. Ўзининг муҳаббат либосини кийдириб қўйди. Ўз Ҳабибига ҳафтанинг Жума кунини ажратиб берди. Унинг учун Муборак тунлардан Қадр тунини танлаб берди. Ўн икки ойдан унга Рамазонни белгилаб берди. Унга Абу Бакр Сиддиқни садоқатли дўст қилиб танлади. Болиғ одамлардан унга Умар ибн Ҳаттобни, бойлардан Усмон иб Аффонни (розиаллоҳу анҳумони) берди. Тасаввуф вакили сифатида унга Али ва қизи Фотима розиаллоҳу анҳумоларни юборди, набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни авлод давомчилари қилиб берди. Китоблардан унга Қуръони Шарифни нозил қилди. Барча халқлардан унга Иброҳим алайҳиссалом авлодларини берди. Барча жаннат боғларидан унга Фирдавсни туҳфа қилди. Унинг учун энг яхши қавмни танлади. Ўн саккиз минг олам ичидан Аллоҳтаоло айнан бизни Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломдек пайғамбарнинг келишидек бахт билан сийлади. Алҳамдулиллаҳи Роббил Оламийн.

8. Хатоларнинг камлиги (тасғири хато). Бу ерда аниқлик киритамиз, гап биз содир қиладиган одатдаги нуқсон ва камчиликлар ҳақида кетаётгани йўқ. Бу жиҳатдан барча пайғамбарлар хатолардан мосуводирлар. Бу ерда Аллоҳ билан ўзаро жуда яқин муносабатларда содир бўлиши мумкин бўлган хатолар ҳақида гап кетмоқда. Аллоҳтаоло бошқа пайғамбарларни шу каби хатолар воситасида имтиҳон қилган ҳамда улар содир этилган хатоларни кўрсатиб кейин кечирган. Одам алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган: «Одам ўз Роббисининг буйруғига итоат этмади ва адашди. Кейин Аллоҳ таоло уни сайлаб олди, тавбасини қабул қилди ва тўғри йўлга солди». Мусо алайҳиссалом ҳақида аввал:«Мусо уни (мисрликни) мушти билан урди ва ўлдирди» ва ундан кейин «Аллоҳ уни кечирди, чунки у меҳрибон ва раҳмдилдир», –  дейилган. Пайғамбар Юнус алайҳиссалом ҳақида:«Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳиби сингари бўлма», – дейилади. Шундан сўнг Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилгани ҳақида айтилади. «... сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматларда туриб: «Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй Пок Парвардигор, дарҳақиқат, мен (ўз жонимга) жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим», деб нидо қилган (пайтини эсланг). Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик».

Довуд алайҳиссалом ҳақида: «Ва Довуд уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди» дейилган. Шундан кейин оятда «Бас, унингўша(хатоси)ни мағфиратқилдик. Албатта, унингучунҳузуримиздаяқинликвагўзалқайтаржойбордир» дейилади.

Сулаймон алайҳиссалом ҳақида шундай дейилади: «Батаҳқиқ, Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди».  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам табук ғазотига отланганларида, баъзи мунофиқлар унинг олдига келиб, ғазотга чиқмасликнинг турли баҳоналарини келтира бошладилар. Расули Акрам соллаллоҳуалайҳивасаллам уларнинг қолишига рухсат бердилар. Шундан кейин Аллоҳтаоло ваҳий нозил қилиб:«Уларни уйда қолишларига рухсат берганинг учун, биз сени кечирдик», деди. Бошқа ояти мукаррамада:«Аллоҳ сени аввал қилган гуноҳларингни ва кейин қиладиган гуноҳларингни кечирди», дейилади.

9. Пайғамбарлик бурчининг бешта даражаси мавжуд.

1. Сафват (поклик, маъсумлик).

2. Ҳуллат (дўстлик).

3. Қурбат (Аллоҳга яқинлик).

4. Изҳори неъмат

5. Муҳаббат.

Улардан поклик ва маъсумлик Одам алайҳиссаломга берилган. Оятда айтилишича, «Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик».

Иброҳим алайҳиссаломга ҳуллат (дўстлик) даражаси берилган. Мусо алайҳиссаломга Аллоҳга яқинлик (қурбат) даражаси берилган. Унга «Мен сенга ва сенинг онангга кўрсатган марҳаматимни ёдда тут»деб айтилган.

Аллоҳ«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи, меҳрибондир» оятини нозил этиб, Ўзининг муҳаббати даражасини Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга берди. Ибн Аббос розиаллоҳу анҳу ривоят қилишларича, саҳобалар бир куни ўтириб Одам алайҳиссаломга савфат, Иброҳим алайҳиссаломга ҳуллат, Мусо алайҳиссаломга нажот, Исо алайҳиссаломга Аллоҳнинг Руҳи берилгани ҳақида гапираётган бўлганлар. Шу фурсатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраларидан чиқиб: «Одам Сафиуллоҳ, Иброҳим Ҳалилуллоҳ, Мусо Нажиуллоҳ, Исо Руҳуллоҳ. Билингки, мен Ҳабибуллоҳман деб айтдилар».

10. Бошқа пайғамбарларнинг таналари атиргул мойидан яратилди, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таналари эса руҳдан халқ қилинди. «Зуҳрурият» китобида айтилишича, пайғамбаримизнинг муборак жасадлари турли субстанциялардан яратилгани айтилади. Улзотнинг муборак бошлари Идрок дея аталувчи султон учун чодир. У Аллоҳни марҳамати учун яратилган. Унинг кўзлари – унинг танасидани иборат ҳашаматли уйнинг ёрқин деразаларидир. Уларни орзулардан яратган. Унинг мўъжизакор қулоқлари муаттар ифорлардан яратилган. Унинг нафис нутқи мақтовлардан яратилган. Унинг нурафшон юзи  ёруғлик нурларидан яратилган. Унинг муборак кўкраги самимиятдан, тили марҳамат ва шавқатдан, икки қўллари – саховатдан, сочлари – жаннат гиёҳларидан, муборак оғизлари – жаннат ширинликларидан яратилган. Аллоҳтаоло буюк Пайғамбаримизни зийнатлар билан безаб бандаларига ҳадия сифатида ғалаён ва фитналарга тўла бу дунёга юборган. Аллоҳнинг ушбу буюк неъматига шукрона қилишимиз фарз. Бироқ бу марҳаматнинг ҳақиқий баҳосини, қадр қимматини фақат Аллоҳтаоло билади.


 «Пайғамбарлар тарихи» китобидан



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи мил. 623 йил сентябр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий давоми...

1565 08:57 / 25.10.2021
168Ул замонда араблар , тутган дини бутпараст,Ҳар хил бузуқ одатлар, одоблари жуда паст,Хиёнатлар авжида,юрардиларфақат маст,Маст бўлса ҳам бу элга, фурсат берганди давоми...

4046 13:47 / 08.12.2017
2024 йил 26 сентябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида ҳабибимиз, шафоатчимиз, башариятнинг саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи давоми...

612 15:00 / 27 сентябрь
Жаҳолат ёруғликка айланди у кун,Ечилди юракдаги азалий тугун.Барчани мафтун этиб ёқимли бир ун,Зулматга нур бўлиб келган ҲабибимИсломнинг йўлида қилиб ғазотлар давоми...

2300 09:45 / 05.11.2019
Аудиолар

135107 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55382 14:35 / 11.08.2021