1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 74-оят

15:43 / 25.09.2017 4996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки ундан-да қаттиқ. Ҳолбуки, тошларнинг ичида ундан анҳорлар отилиб чиқадигани бор. Ва уларнинг ичида ёрилиб, ундан сув чиқадигани бор. Яна уларнинг ичида Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушадигани ҳам бор. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир. Бақара 74. 

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Бану Исроилнинг охирги ҳодисадан кейинги ҳолатини васф қилмоқда. Шунча мўъжиза кўрган инсон, ким бўлишидан қатъи назар, қалби эриб, Аллоҳга бўлган эътиқоди зиёда бўлиши керак эди. Аммо Бану Исроилнинг қалблари қаттиқ бўлди. Қаттиқ бўлганда ҳам, тошдек қаттиқ, балки тошдан ҳам қаттиқ бўлди.

Чунки шунча қаттиқ бўлса ҳам, ҳатто тошларнинг баъзиларидан анҳорлар отилиб чиқади. Мусо алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига биноан, асолари билан тошни урганларида, ўн икки булоқ отилиб чиққанини Бану Исроилнинг ўзи кўрди-ку! Ўша булоқларни ҳар бир қабила биттадан бўлиб олиб, сув ичди-ку! Баъзи тошлар ёрилиб, ундан сув чиқишини ҳам Бану Исроил кўрган-ку! Ҳатто тошлардан айримлари Аллоҳдан қўрққанидан қулаб ҳам тушади. Хусусан, Тур тоғига Аллоҳ таоло тажалли қилганида, у титилиб кетганини Бану Исроил ўз кўзи билан кўрган-ку! Уларнинг қалблари тошдан ҳам қаттиқ бўлганидан, шунчалик мўъжизаларни кўриб туриб ҳам тақво йўлига, иймон йўлига юрмадилар. Бу ҳоллари бадбахтликнинг аломатидир.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар, чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Одамларнинг Аллоҳдан энг узоғи қалби қаттиғидир», – деганлар.

Имом Баззор Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

«Тўрт нарса бадбахтликдандир: кўзнинг қуруқлиги, қалбнинг қаттиқлиги, орзу-ҳаваснинг узунлиги ва дунёга ҳирс қўйиш», – дейилган.

  Бану Исроилнинг қалби тошдан-да қаттиқ бўлиб, ундан бирор томчи ҳам яхшилик томмайдиган даражага бориб қолганини баён қилган Аллоҳ таоло эндиги оятларда яҳудийларнинг иймонга келишидан, Исломни қабул этишидан умидвор бўлиб юрган мўминларга мурожаат қилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, Мусо сизларга очиқойдин мўъжизалар ила келди. Сўнгра, шундан кейин ҳам золим бўлган ҳолингизда бузоқни илоҳ тутдингиз. Бақара 92. Ушбу оятда Бану давоми...

3985 08:20 / 18.10.2017
Бақара 187. Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат давоми...

4154 19:30 / 25.01.2018
Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. .Улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовидир,, ndash деб айт. Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас, яхшилик тақводорлик қилган давоми...

5826 10:35 / 27.01.2018
Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир. Ана ўшалар, давоми...

4967 15:23 / 08.08.2017