1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?

11:46 / 12.07.2017 4052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:

«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.

Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.

Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.

Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.

Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нима учун рамазон ойи руҳоният ойига айланмасдан дабдаба ойига айланиб кетмоқда. Мен катта олим ёки даъватчи эмасман. Лекин, нима учун онам бутун рамазон ойида давоми...

3001 19:09 / 30.05.2017
Баъзи солиҳ салафлар айтишдиНамоз, ўз эгасини Аллоҳ томон бўлган йўлнинг яримигача олиб боради. Рўза, подшоҳ Аллоҳнинг эшигига етказиб олиб боради. Садақа эса, уни қўлидан ушлайдида подшоҳнинг ҳузурига олиб киради.

3750 19:21 / 02.06.2017
Тунда таҳажжуд намозига туришга, кундузи нафл рўза тутишга қурбинг етмай қолса, билиб қўй, хатоларинг сенга чанг солиб, муваффақиятсизликка юз тутибсан,Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ сўзларидан.

2266 08:45 / 21.12.2018
Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.

3319 19:43 / 28.05.2017