1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди

10:34 / 29.05.2017 4373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:

Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.

Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.

Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.

Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.

Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.

(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).

(Насаий, Байҳақийлар ривояти).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Кеча нутфа бўлган, эртага эса жасад, маййитга айланадиган мутакаббир ҳолидан ажабланаман. Аллоҳнинг махлуқотларини кўра туриб, Унинг борлигига шакшубҳа қилган давоми...

5265 09:38 / 20.11.2023
Рамазон ойида гуноҳларни тарк қилиш намунали бўлиш учун даъво ёки шахсиятдаги камчилик эмас. Балки у, банда билан Роббиси орасида узилмайдиган алоқа орзусидир.

3235 12:01 / 24.06.2017
Бир аёл мушукка озор бергани учун дўзахга тушди. Ҳайвонга озор берган кишининг жазоси шундай экан, инсонга озор берган кишининг аҳволи қандай бўларкин

4305 01:00 / 28.08.2018
Ҳаёт тажриба ва қийинчиликлардан иборат.Азобуқубат тортганинг сари ҳикматинг ортаверади. Муваффақиятсизликка учраганинг сари қувватинг ортаверади. Табассум қилганинг сари яхши орзуумидларга шўнғийверасан.

3339 04:00 / 10.10.2017
Аудиолар

231999 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150512 09:35 / 11.08.2021