1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

...МЕН УНИ ЯХШИ КЎРАРДИМ!

15:42 / 28.04.2017 4592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ҳикоят туркиялик бир йигит томонидан айтиб берилган: "... Мен уни яхши кўрардим. Истеъдодли, ўз ишига пухта йигит эди. Кам гапирарди-ю, лекин чертиб-чертиб гапирарди. Келишган эди. Чиройли кийинарди. Биргина камчилиги - намоз ўқимасди. Мен динга бўлган лаёқатини уйғотиш ниятида намоз ҳақида кўп гапирардим. Бироқ, бир хил сабабни рўкач қиларди у: "Тўғри тушун, мен чиройли кийинишни яхши кўраман. Бунинг устига, эътибор берган бўлсанг, яшил рангга меҳрим бўлакча. Яшил шимим бор, уни шу қадар яхши кўраманки, хотинимга ҳар куни дазмоллатиб кўчага чиқаман. Намоз ўқисам... шимимнинг дазмоли кетиб қолади!"

Қизиқ бахона-ю, лекин мен унинг бу бахонасини сабаб ўрнида кўрганман. Чунки ҳар куни учратсам, яшил шим ва қизил кўйлаги унга анча ярашганини хис қилганман. Бир кун йўлим тушим Истамбулнинг катта масжидларидан бирига кирдим. Не ажабки, менинг танишим жамоатнинг олди қаторида эди. Бир умр шимининг дазмоли бузилишидан чўчиб масжид хатламаган танишимни биринчи сафда кўриб бошида ажабландим. Аммо кейин ўзимни босиб олдига бордим.

- Ҳа, барибир келар экансан-ку, ўзингча яшил шимингни рўкач қилиб келмайман, деб мени холи жонимга қўймасдинг. Мен сени жуда савияли деб билсам-да, айнан шу бахонангга ҳайратланардим. "Қизиқ, савияли бўла туриб ҳам, одам шунчалик савиясиз бахона топиши мумкинми?" деган савол ич-ичимни тирнарди. Яшил шиминг деб бир умр масжидга кирмай ўтдинг-а, лекин мен сени бугун шу ерда кўриб турибман. Барибир келибсан-а...

У индамасди. Танишим яшил матога ўралган тобут ичида индамай ётарди." ... Ҳа, ушбу ҳикоятнинг замирида катта ҳикмат ётади. Ўзини мўминман деб ҳисоблаган одам барибир масжидга келади. Аҳмад Яссавий ҳазратлари айтганидек, "Тўрт чўбинлик чўян от бир кун санга етар-о". Бугун шимларининг дазмоли эмас, балки бундан ҳам "савияли", баъзиларнинг наздида сабаб ўрнида ўтадиган бахоналарни келтириб, масжид хатламаётган оёқларни бир кунмас бир кун барибир Аллоҳнинг уйига олиб келишади. Барибир биринчи сафда туриш бор. Лекин Аллоҳнинг наздида инсон одамлар томонидан эмас, балки ўзи ихтиёрий равишда ўз оёғи билан масжидга келса қадрлидир. Севган рангидаги тобутда ётгунга қадар Аллоҳнинг севган инсонлари тўпланадиган масжидларга келиб туринглар, азиз юртдошлар!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуйидаги ҳикояни биродаримиз Муҳаммад Бобур Шайх Оиз алҚарнийнинг quotАллоҳга қайтган йигитларquot китобидан таржима қилганлар. Бугунги кунимизга тўлалигича жавоб давоми...

7069 15:43 / 28.04.2017
Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сонсаноқсиз сараланган қўшинларини давоми...

4758 15:43 / 28.04.2017
Ҳикоя қилинишича, насроний руҳонийларидан бири мусулмонларга таъна етказиш учун мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо ҳақида Одамлар уни ўта ёмон бўҳтон давоми...

2696 14:58 / 28.04.2017
Бишрул Ҳофийнинг р.а.нинг синглиси Зубда ҳикоя қилади .Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйга киритиб иккинчисини эса уйнинг ташқарисида давоми...

3084 14:58 / 28.04.2017