1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди

11:18 / 27.04.2016 4228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди. Умумий пишираётган таомга қўшиб юборишди. Кейин битталари алкоголсиз пиво олиб келди, намозхон биродарларимиздан иккиталари ичишди. Билишса 0,5% алкогол бор экан. Арабистон тонналаб оляпти, деб баҳона қилишди. Мен иложи борича сизнинг сотилаётган (Ҳикматли дунё) дискларини олиб юраман. Уларга тушунтирдим мўмин кишига пиво сўзининг ўзи жирканчлиги, уни истеъмол қилиб бўлмаслигини айтдим. Шу ҳолларида намоз ҳам ўқишди. Саволим шуки, ҳайвонларнинг аврат аъзоларини ейиш дурустми ва алкоголсиз пиво ҳақидаги фикрингиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир;
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо.
Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилароқ: «Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир.
Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.
Агар 0,001 градус алкогол бўлса ҳам пивони ичиш мумкин эмас.
Мутлақо алкогол бўлмаса, уламолар ичишга рухсат берганлар. Аммо эҳтиёт бўлган яхши. Сиз айтгандек, унинг номи ўзи яхшимас. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволХурматли Шайх ҳазратлари менинг саволим куйдагича хаммамизга одатий хол бўлиб қолган тирнок олишдан олдин хуллаб кейин олиш керак бўлмаса тухматга қолади давоми...

13272 04:25 / 04.12.2017
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

9983 16:14 / 22.04.2016
Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, давоми...

7900 13:50 / 24.04.2017
Ассалому алайкум Бозорда товар, яъни метрли мато сотаман. Бизга матолар рулон бўлиб келади, лекин шу рулон ичидан ноқис, йиртиқ ва шу каби камчиликлари билан давоми...

2994 05:19 / 04.03.2019
Аудиолар

231989 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150502 09:35 / 11.08.2021