1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми

21:35 / 25.04.2016 3290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу мавзу бўиича такдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом Конференсияси Ташкилоти қошидаги халқаро ислом фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади.

Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи:

Косметик жарроҳлик инсоннинг зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали чирой киритиш ёки шикаст етганлиги сабабли вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.

Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал килиш:

1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоғи лозим. Масалан, вазифани қайта йўлга қўииш, айбни ислоҳ қилиш ва хилқатнй аслига қайтариш.

2. Жарроҳлик умид этилган манфаат ўрнига зарарни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоғи лозим.

3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбнинг аҳли ва мутахассиси бўлиши ва бу масъулият академиянинг 142-рақамли қарорига мувофиқ бўлиши.

4. Жарроҳлик амалиёти беморнинг изни билан бўлиши.

5. Табиб онгли ва воқеъ бўлиши мумкин бўлган хатарларни кўра-била оладиган бўлиши лозим.

6. Жаррохликдан таъсири оз бўлган бошқа муолажа бўлмаслиги лозим.

7. Шаръий манбаъларга мухолиф бўлмаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алаиҳи васоллам Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) қилган ривоятда у зот: «Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар. (Имом Бухорий ривоят қилган.)

Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятда келтирилишича, соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёлни, игна билан баданига сурат чизувчи аёлни ва чиздирувчини, оғриқсиз баданига сурат чизувчини лаънатланган. (Абу Довуд ривояти.)

Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишидан манъ этганлар.

8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоғи. Номаҳрам билан холий қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда, зарари йўқ.

Учинчи: Шаръий аҳкомлар: 

1. Косметик жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир. Чунончи:

а) Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш;

Аллоҳ таоло Қуръонда бу ҳақда: «Дарҳақийқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик» («Тийн» сураси, 4-оят), деб айтган.

б) Жисм аъзосига таниқли маълум вазифасини қайтариш;

в) Халқий нуқсонларни ислоҳ қилиш, масалан, дарз кетган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларнинг ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб уни шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирса;

г) Бахтсиз ҳодисалар сабабли, масалан ёнғин, касаллик туфайли етган нуқсонларни тузатиш учун. Масалан, касал терини олиб ташлаб, соғ терини ямаш амалиёти, касалликка олиб боришидан хавфга тушилса, эмчакнинг баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда соч экиш, Бу, хусусан, аёлларда учрайди;

д) Бадбашараликни йўқотиш, хусусан, бу нафсий азиятга сабаб бўлса.

2. Косметик жарроҳлик амалиёти зарурий тиббий муолажа бўлмай, балки инсоннинг текис хилқатини ўз ҳавойи нафсига эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, рағбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса, жоиз эмас. Масалан, муайян кўринишда кўриниш учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш мақсадида юзни ўзгартириш, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш ва кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжини кенгайтириш кабилар.

3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса. Жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш жоиз.

4. Ажинни жарроҳлик йўли билан ёки укол орқали йўқотиш, модомики бу касаллик ҳолати бўлмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан ҳам жоиз-эмас.

5. Қизлик пардаси бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқибатида ёки мажбурлаш билан йиртилиб кетган бўлса, уни тикиш жоиз. Аммо фоҳишалик сабабли ўша қилган гуноҳини ёпиш учун бўлса, шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда доктор аёллар бошчилик қилмоғи лозим.

6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоидаларга амал қилмоғи ва жаррохлик қилдираётганларга насийҳат қилмоғи лозим. Чунки «Дийн насийҳатдир», деб айтилган.

Қуйидаги нарсалар тавсия қилинади:

1. Шифохона ва хусусий клиника докторлари, Аллоҳга тақво қилишни лозим топинг. Амалиёт давомида ҳаром нарсаларга йўл қўйманг.

2. Табиблар ва жарроҳлар хос тиббий машғулот ва косметик жарроҳликка тааллуқли нарсаларда фиқҳни билмоқлари ва у ишларида шаръий ҳукмни аниқламас-дан туриб фақат моддий манфаатни ўиламасликлари лозим. Ҳамда ҳаққа мухолиф бўлган савдога тарғиб қилувчи нарсага ҳам бормаслик лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲурматли устоз. .Хадис Қудсий,нинг бошқа хадислардан фарқи нимада Шу ҳақида маълумот берсангиз.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҲадиси қудсийнинг давоми...

16949 16:15 / 15.04.2017
СаволМухтарам ҳазрат, биз яқинда интернет порталларида Нух алайхиссалом ясаган кемани Туркиянинг қайсидир тоғида топилгани ҳақидаги расмий маълумотлар ва давоми...

11150 09:05 / 04.09.2017
Ассалому алайкум Бозорда товар, яъни метрли мато сотаман. Бизга матолар рулон бўлиб келади, лекин шу рулон ичидан ноқис, йиртиқ ва шу каби камчиликлари билан давоми...

2921 10:19 / 04.03.2019
Савол Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Инфо.ислом.ўз сайти орқали .Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввад алБадрийга ҳамда .Ислом давлати, давоми...

3541 21:16 / 22.04.2016
Видеолар

1039 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216756 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135915 14:35 / 11.08.2021