1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жимоъдан кейин ғусл қилмай ухласа бўладими?

13:49 / 24.04.2016 6604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми? Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалаш-чи?

ЖАВОБ: Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса бўлади. Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, жоиз. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга фаришталар кирмайди". Бу ҳадисдан мурод жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлардир. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши. Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб, ҳам дейишган.

Жунуб ҳолда киндик остини ва қўлтиқни туклардан тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир (кароҳиятлидир). Бундай ишларни ғусл олиб бўлгандан кейин бажариш керак. Ҳайз кўрган ва нифосдаги аёлларнинг ҳам ҳукми шундай.  

Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин" китобида бундай дейдилар: "Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, этак ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши яхши эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида ювилмай қолган ёки шу ҳолда қирилган ҳар нарса жунуб ҳолида бўлади" (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен овқатланаётган пайтимда ўнг қўлда овқатни, чап қўлда нонни ушлаб овқатланар эдим, бир киши буни кўриб бу нотўғри давоми...

3597 15:49 / 24.04.2016
СаволАссаламу алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Баракатуҳ Ҳурматли Шайх ҳазратлари, шом намози 3 ракъат фарзининг 2ракъатидан кейин ташаҳҳуд айтиб турилиши ўрнига давоми...

5785 00:47 / 21.04.2017
СаволБизда дўстларнинг тўйига 2 кило мол гўшти нархида пул йигиш одати бор. Гўшт нархи ўзгарганда ихтилоф чиқиши мумкин. Бунинг ҳукми қандай.ЖавобШайх Муҳаммад давоми...

5159 10:26 / 14.04.2017
СаволҲурматли Сафарда кўп бўламан ва намозларни қаср қилиб хар доим ҳам ўқий олмайман. Баъзида қуйидаги вазият ҳам бўлиб туради 100 км масофадан ортиқ манзилга давоми...

4290 03:20 / 18.11.2017
Аудиолар

231977 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150491 09:35 / 11.08.2021