1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Таомдан сўнг қандай дуо қилса бўлади?

18:36 / 24.04.2016 36192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча ўзбек хонадонларида таомдан кейин дуолар ўқилиб, юзга фотиҳа тортилади. Исломда айни шу дуонинг аҳамияти қандай? Овқатланишдан сўнг ўқиладиган махсус дуолар борми?

ЖАВОБ: Ҳар гал таом егандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр келтириш зарурлиги ҳадисларда таъкидлаб айтилган. «Қайси бир дастурхондан Аллоҳга ҳамд айтмай турилса, худди чўчқанинг гўшти ёки ҳаром ўлган ҳайвоннинг устидан турилгандай бўлади», деган маънодаги ҳадислар ҳам бор. Шунинг учун ҳар бир банда таом ейишни бошлаганида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейиши ва таом ейишни тугатганида Аллоҳга ҳамд ва шукр айтиши лозим. Бу шукрларнинг ҳадисда келган маънолари бор. Ана шуларни айтса яхши бўлади. Ҳозир бизда одат бўлгани: «Бизга таом ва ичимлик берган ҳамда бизларни мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деган маънода дуо бор. Шунга ўхшаган ҳадисларда келган яна бир қанча дуолар борки, ана шу дуолар ўқилса, таом еганнинг шукрини Аллоҳга айтилса, суннатга мувофиқ ва еганларида хайру-барака бўлади. «Ҳадис ва Ҳаёт» китоблар силсиласининг «Таом ва шароб» китобида (19-жуз) таомларнинг ҳалоли қайсию, ҳароми қайсилигини келтириш билан бирга, таомни тановул қилиш, дастурхонда ўтириш, тановулни тугатишдаги исломий маданият тўғрисида бир қанча ҳадислар шарҳ қилинган (Аллоҳ билувчидир). 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Никоҳ қуришда суриштирмай, ман аёлимни ўз фамилиямга ўтказган эдим. Кейин танишлардан бу яхши эмас, саволжавоб у дунёда насаб бўйича бўлади давоми...

3172 08:40 / 22.12.2018
СаволРўзадор кишининг милки қонаса рўзаси очиладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Очилмайди.

5436 16:33 / 16.05.2018
СаволИссиқхоналарда ўстириладиган кўкат, помидор, бодринг маҳсулотларидан қанақа ушр чиқарилади Сотиб бўлиб, соф даромаддан 101 бериладими Умумий ҳосилнинг 101 давоми...

3930 09:05 / 26.01.2018
САВОЛ .Дуоларга инган хислатлар, китобидаги ёзувлар ҳақиқатга қанчалик яқин Шунингдек, ундаги .Кимёи саодат, бўлими ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсангиз. Яна бир давоми...

31120 20:10 / 27.04.2016