1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми?

10:57 / 24.04.2016 17897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат, рўзага доир қуйидаги саволларим бор эди:

1. Ҳазрат, рўзадор инсон атир ишлатса, бўладими? Масалан, сепиладиган ёки суриладиган. Суриладиган атир ишлатса, рўза бузилмайдими?

2. Рўзада мисвок ишлатса бўладими? 

3. Рўзадор одамнинг бирор жойи тирналса ёки кесиб олса, қон чиққанда рўза бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.

Атир ишлатиш рўзани очмаса-да, ундан сақланган яхши.

2.    Рўзадор мисвок ишлатса, бўлади. Аммо Пешиндан кейин ишлатмагани яхши.

Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». 

Абу Довуд, Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаган. Шу билан бирга, баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан, завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши, дейишади. Чунки, рўзадорнинг оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Кўзим оғриб қолди, рўзадор ҳолимда сурма қўяверайми?» – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа», – дедилар». 

Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйганлар».

Ибн Можа ривоят қилган. 

Анас розияллоҳу анҳу ҳам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

3. Қон чиқиши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос, қилган эдиларУлар бу йил рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини Умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

4219 22:28 / 28.05.2017
САВОЛ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳИнсонларга Аллоҳ таоло туш кўриш неъматини берган. Инсон тушида кўрган нарсаларига эътибор бермоғи керакми, давоми...

78300 11:08 / 27.04.2016
САВОЛ ndash Менинг иккита фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан туҳмат сабаб бўлиб ажрашганмиз. Улар негадир иккинчи фарзандимизни бегонадан деб ўйлайдилар. Агар эр давоми...

3918 09:45 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишлайди уни айтиши бўйича ҳатто ўз ишчиларига у давоми...

5172 04:14 / 11.01.2024
Аудиолар

231999 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150512 09:35 / 11.08.2021