1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Мерос олишга монеълик қилувчи сабаблар

15:51 / 18.04.2017 4406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Меросдан ман қилувчи сабаблар тўрттадир. 

Қуйида зикри келадиган тўрт монеъдан бири мавжуд бўлса, мерос олишдан тўсади, ман қилади. 

1.Қуллик - қулнинг қул бўлганлиги, уни бирон қариндошидан мерос олишдан ман қилади. Чунки қулга мерос улуши берилса, уни хожаси олиб қўяди. Маълумки, хожа қулнинг қариндошларига бегона ҳисобланади. Бу борада фуқаҳоларнинг «қул ва унинг қўлида бўлган нарсалар хожасиникидир» деган сўзлари машҳурдир. Бунда қул мудаббар(хожаси ўлганимдан сўнг озодсан деб айтган қул), мукотаб(маълум миқдордаги маблағ эвазига озод бўлиши шарт қилинган қул) бўлишининг фарқи йўқдир.

2.Қатл - ворис ўз муваррисини ўлдирса, у мерос олмайди. Пайғамбар(с.а.в.): 

ليس للقاتل شيء 

яъни: «Қотилга (ўлдирганини мақтулни тарикасидан) ҳеч нарса йўқдир» (Абу Довуд ривояти) - деган сўзлари бунга далилдир. Қотил гўё  ўз вақтидан эртароқ мерос олишга шошилиб муваррисни ўлдирган ҳисобланади. Фуқаҳоларнинг “Ким бир нарсани ўз вақтидан олдинроқ ҳосил қилишга шошилса, ўша нарсадан маҳрум қилинади”, деган сўзлари бунга далилдир.

Қотилни меросдан ман қилишнинг яна бир ҳикмати шуки, агар қотил меросдан ман қилинмаганда кишилар, меросни тезроқ қўлга киритиш учун муваррисларини ўлдирар, натижада жамиятда беқарорлик вужудга келар эди. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизга кўра, меросдан ман қилувчи қатл бу каффоратни вожиб қилган қатлдир. Бунга қасддан ўлдириш, хато қилиб ўлдириш ва шибҳул амд (қасддан ўлдиришга ўхшаш ) қатл киради. 

Моликийларга кўра, қасддан ўлдиришдан бошқаси меросдан ман қилмайди. 

Шофеийларга кўра эса, барча кўринишдаги қатл меросдан ман қилади. Масалан, бир киши яқин қариндошига зино қилганида гувоҳлик берса, кейин уни ражм(тошбўрон) жазоси билан ўлдирилса, шоҳидлик берганга мерос берилмайди. 

Ҳанбалийлар наздида, қасос, дия, каффорат билан товони тўланадиган ҳадларда меросдан манъ қилинади. 

3.Ихтилофуд-дин - Диндаги фарқлилик, яъни турли динда бўлиш. Бу фарқ Ислом ва куфр орасидадир. Ҳадисда: 

لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم 

яъни: «Мусулмон кофирдан, кофир мусулмондан мерос олмайди» дейилган. (мутаффақун алайҳ). Бошқа ҳадисда пайғамбар (с.а.в.)    

لا يتوارث أهل ملتين شتى 

 яъни: «Икки хил миллат ( (дин) аҳли бир-биридан мерос  олмайди. деб марҳамат қилганлар(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти). Исломдан бошқа диндагилар бир-биридан мерос олаверади. Яҳудий насронийдан ёки акси бўлиб мерос олади.

Саҳобалардан Муоз ибн Жабал (р.а.) мусулмон кофирдан мерос олади, чунки Ислом олийдир, ундан олий ҳеч нарса йўқдир, деганлар. Лекин жумҳур уламоларнинг сўзи бу ўринда тўғрироқдир.

Баъзи уламолар «Риддат» (Исломдан чиқиб бошқа динга кириш)ни ҳам мерос монеъларидан санаганлар. Аслида бу ҳам  ихтилофуд динга дохилдир. Муртад (диндан қайтган), уламоларнинг ижмоъсига кўра мусулмондан мерос олмайди. Аммо мусулмон муртаддан мерос олиши ҳақида уламолар қуйидагича фикр айтганлар: Моликий, Шофеъий ва Ҳангбалий мазҳабларда мусулмон муртаддан мерос олмайди. Муртаднинг моли мусулмонларнинг ўлжаси ҳисобланади, дейдилар. Аммо ҳанафийлар эса, муртаднинг моли мусулмон ворисларига меросдир., дейдилар. Бу раъй Абу Бакр, Али ва ибн Масъуд (р.а.)лардан ривоят қилинган. 

Мазкур ҳукм мусулмон ўлкасида яшайдиган мусулмон ва кофирлар орасидаги меросга доирдир.

4.     Ихтилофуд-дорайн - яшайдиган диёридаги фарқ. Яшаш диёри бошқа-бошқа бўлиши билан миллати бир бўлсада, бир-биридан мерос олмайди. Мусулмон диёрида яшайдиган зиммийдан бошқа юртда яшайдиган кофир қариндоши мерос олмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
а Икки ададнинг тамосули, тадохули, тавофуқи ва табойуни ва уларни билиш йўли.б Оз тарикани ворислар ва қарз эгалари орасида тақсимлаш йўли.в Бирор вориснинг бир давоми...

4437 15:55 / 18.04.2017
Мероснинг шартлари учтадир1. Муваррис ҳақиқатда ёки ҳукман вафот қилган бўлиши. Муваррис вафот этмасдан олдин мерос тақсимлаш мумкин эмас. Агар киши давоми...

3100 10:50 / 18.04.2017
Мерос илмида бир қанча истилоҳий сўзлар мавжуд бўлиб, бундан кейин уларни қуйидаги шаклда қўллаймиз1. бу вориснинг шариат асосида белгилаб берилган мерос давоми...

4303 15:48 / 18.04.2017
.Фароиз, сўзи .фарз, сўзининг жамидир. .Фарз, сўзи луғатда .ўлчов,, .кесиш, ва .баён қилиш, маъноларини англатади. Шариатдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган давоми...

4813 16:21 / 23.09.2017