1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўлимга тайёрмизми?

12:20 / 18.03.2019 5816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дўстимнинг илтимосига кўра принтердан бир маълумотни қоғозга чиқараётган эдим. Бирдан қурилмага варақ тиқилиб, ишламай қолди. Ўзимча жиҳозни тузатмоқчи бўлдим. Шошганимдан қурилмани ўчиришни унутган эканман. Бирдан ток урди. Бир-икки сония... Қўлларим титраб, юрагим тез ура бошлади... Дунёдан кўз юмаётгандек эдим... Зарба уч сониядан ошмади... Аллоҳ таоло менга ҳаётни яна қайтариб берди... Ўзимга келганимда қарасам, тилимда фақат Аллоҳга ҳамду сано такрорланаётган экан.

Ўлмай қолганимга ишончим комил бўлиб, ҳотиржам бўлгач, ўйлаб қолдим: «Нега мен ўзимга келганимда ҳамду сано айтаётган эдим? Шукр калималари тилимга қаёқдан ўз ўзидан жорий бўлиб қолди экан? Нега энди тилимда калима эмас, ҳамд айланаётган эди? Ҳа, мен ўлмай қолганимга шукр қилаётган эканман. Алҳамдулиллаҳ, ўлмай қолдим, тирикман, имкониятим бор. Нега ўлимдан бунчалар қўрқиб кетдим экан десам, ўлимга ҳеч ҳам тайёр эмас эканман».

Ўзимни бир сарҳисоб қилдим. Охират учун нима ҳозирладим, ўзи? Бировлардан қарзим йўқми? Озор берган кишиларимдан узр сўраган эдимми? Бировларни кўп ғийбат қилган эдим,  ҳеч биридан кечирим сўраганмидим? Ўзи Аллоҳга дастак қилгудек нима амалим бор? Бу саволларнинг бирортасига ҳам ижобий жавоб тополмасдим. Ўйлаб қарасам, бу бир лаҳзали ўлим ҳолати менга Аллоҳнинг бир огоҳлантируви бўлибди. Зеҳнимга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари ниқталди: «Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи ҳам келган эди-ку!» Бу оят худди айнан менга айтилаётгандек эди. Бошимдан ўтказган ҳодисам ҳам шу оятдаги «огоҳлантирувчи» остига кирса керак, деб қолдим. Тўғри, бу сўзни одатда муфассирлар «пайғамбарлар» деб изоҳлайдилар. Бироқ, Аллоҳ таоло бу ерда нега: «Сизларга пайғамбар ҳам келган эди-ку!» демай, «огоҳлантирувчи» сўзини ишлатди? Шунга кўра айтиш мумкинки, бу оятда ҳаётда инсонга дуч келадиган охиратни эслатувчи барча иш-ҳаракат, ҳодисалар назарда тутилган бўлса, ажаб эмас. Мазкур ҳодиса мен учун жуда ҳам катта огоҳлантирувчи бўлди.

Яхши ўйлаб кўрсак, ҳаётимизда биз учун ўлимни ва охиратни эслатадиган воқеа-ҳодисалар, синовлар, «огоҳлантирувчилар» сон-саноқсиз содир бўлар экан. Улар шу даражада кўп эканки, ҳатто биз учун улар оддий ҳолат, кундалик вазиятга айланиб қолибди.

Биз ажал бир зумга ҳам ортга ё илгарига сурилмаслигини жуда яхши биламиз ва буни ҳар куни такрор-такрор эшитамиз, гапирамиз, ўйлаймиз. Аммо ҳаётимизга қарасак, бу гапни худди бировларга тегишли у, бизга алоқаси йўқдек такрорлар эканмиз. Ҳозир мана шу сўзларни айтаётганимда менга агар ажал келиб қолса, мен ўзим охиратга тайёрманми, йўқми деб ўйлаб кўрмаган эканман.

Салафи солиҳларнинг биздан энг катта фарқи – улар ўлимга доимо тайёр бўлишган эди. Ҳаммод ибн Саламага: «Сиз эртага вафот этасиз?» дейилса, у киши ўзининг кунлик қилаётган амалига бирор нарсани зиёда қила олмаслигини айтишади. Яъни у киши шу даражада кўп ва хўп амал қилар эканки, унга қўшимча қилишга ҳожат бўлмас экан. Бугун ҳам шундай улуғ инсонлар топилади, бунга шубҳа йўқ. Аммо кўпчилигимиз бундай тутумдан тамоман йироқмиз. Шунинг учун ҳам ўзимга қаттиқ таъсир қилган мазкур ҳолатни хатга тушургим келди, шояд озгина бўлса да фойдаси бўлиб, бирор яхшиликка сабаб бўлиб қолса. Миямда бир савол такрорланади: «Ўлимга тайёрманми?»

Ихтиёр Бахтиёр ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар .Бирор олимнинг илмдаги мақом ва даражасини билиш керак бўлса, буни талабалардан сўралади. Сўфий ва давоми...

3258 04:00 / 17.07.2019
Абдуллоҳ Ҳужрийдан ривоят қилинади .Амаким вафот этди. Бир куни уни тушимда кўрдим. У шундай дер эди .Дунё алдовчидир. Охират эса амал қилувчилар учун хурсандчилик давоми...

2800 04:10 / 11.06.2019
Ҳузайма Абу Муҳамад айтади .Бир киши Муҳаммад ибн Восийга .Менга маслаҳат бер,, деган эди, .Дунёю охиратда фаришта бўл,, деб жавоб берди. Сўраган одам .Қандай қилиб, давоми...

2666 03:00 / 09.02.2021
Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири ndash ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини давоми...

5742 03:30 / 26.01.2023
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021