
Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистондаги 616 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага 422,4 млрд сўм тўлаб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Президентнинг «Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам тўловлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, биринчи босқичда 616 305 та оилага жами 422,4 млрд сўм маблағ тўлаб берилган.
Жумладан:
225 541 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилган, шундан:
207 661 та — давлат таъминотидаги оилаларга;
3 848 та — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга;
17 032 та — ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга.
387 764 та кам таъминланган оилага эса 500 минг сўмдан маблағ тўлаб берилган.
Иккинчи босқичда эса рўйхати қўшимча шакллантирилган ҳамда ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга моддий ёрдам йўналтирилади.
«Моддий ёрдам кўрсатиш жараёни шаффофлик ва манзиллилик тамойиллари асосида давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.