1447 йил 7 Рамазон | 2026 йил 25 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ташвишланганда ўқиладиган дуо

06:21 / 24 февраль 179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إِذَا كَرَبَهُ أَمْرٌ قَالَ: يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса:

«Йаа Ҳайй! Йаа Қойюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.

1. Ҳайй.

Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас.

Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.

2. Қойюм.

Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.

«Қойюм»лик сифатининг маъноси – Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, «Бироҳматика астағийсу!» яъни «Раҳматинг ила ёрдам сўрайман», дер эдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Солаватуллоҳи ва малаикатиҳи ва анбияиҳи ва русулиҳи ва хамалати ъаршиҳи ва жамиъи холқиҳи аъла саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи давоми...

1475 10:24 / 08.09.2025
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ёмғир ёғаётганда Аллоҳумма соййибан нафианrdquoАллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил, деб дуо қилардилар.

9662 06:05 / 16.02.2023
. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Бомдод намозидан кейин давоми...

1386 00:18 / 02.11.2025
Аллоҳим, мен Сендан ҳозир ҳам, кейин ҳам, билган ва билмаган барча яхшиликларни сўрайман. Аллоҳим, мен Сендан билган ва билмаган, ҳозир ва келажакдаги ҳар қандай давоми...

3116 08:15 / 06.07.2024
Аудиолар

231775 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150294 09:35 / 11.08.2021