1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ёруғ жойда ухлашнинг зарарлари

10:51 / 25.12.2025 1255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Милодий 1999 йил 14-15 май куни «ал-Араб» газетасининг

5620-ададининг охирги саҳифасида «Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади» деб номланган илмий мақола чоп этилди. Унда АҚШнинг Флорида штатидаги Пенсильвания дорулфунуни тиб факультетида олиб борилган илмий тажриба натижаси ҳақида сўз боради. Мақолада доктор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган икки ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган 479 нафар бемор устида олиб борилган тажриба натижалари ҳақида маълумот берилган. Айтилишича, 479 бемордан ўн фоизи қоронғида, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар эканлар. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан эканлиги маълум бўлди.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: غَطُّوا الْإِنَاءَ، وَأَوْكُوا السِّقَاءَ، وَأَغْلِقُوا الْبَابَ، وَأَطْفِئُوا السِّرَاجَ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَحُلُّ سِقَاءً، وَلَا يَفْتَحُ بَابًا، وَلَا يَكْشِفُ إِنَاءً، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ أَحَدُكُمْ إِلَّا أَنْ يَعْرُضَ عَلَى إِنَائِهِ عُودًا وَيَذْكُرَ اسْمَ اللهِ فَلْيَفْعَلْ، فَإِنَّ الْفُوَيْسِقَةَ تُضْرِمُ عَلَى أَهْلِ الْبَيْتِ بَيْتَهُمْ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: أَغْلِقْ بَابَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَطْفِئْ مِصْبَاحَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرْ إِنَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَوْكِ سِقَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни(нг оғзини) боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Чунки шайтон мешларни(нг боғичини) еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирортангиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:

«Эшигингни беркит. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни(нг оғзини) боғла. Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иршоднинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига келмаган фойдаси бир минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқланганлиги ажойиб.

Ҳа, Ислом шариатида келган ҳукмлар ва кўрсатмаларнинг ҳикмати давр ўтган сари, илм ривожланган сари ўз тасдиғини яна ҳам кучлироқ топиб бораверади.

Бас, шундай экан, биз, мусулмонлар динимиз таълимотларини қанчалик кўп ўргансак, уларга қанчалик кўп амал қилсак, ўзимизга шунчалик яхшиликни жалб қилган бўламиз ва ёмонликлардан йироқ бўламиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

9551 06:10 / 09.02.2019
Тананинг покланиши руҳни мустаҳкамлайди ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Чунки Аллоҳ таоло покликни севади.Поклик mdash исломнинг асосий қисми бўлиб, унга давоми...

4011 11:30 / 19.12.2021
Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан давоми...

6515 07:35 / 22.10.2018
Қуръони Каримнинг мўъжизаси фақат араб тили балоғат ва фасоҳати билан чекланиб қолмаган. Қуръони Карим нозил бўлиб турган пайтдаги одамларни лол қолдириш учун давоми...

3593 15:00 / 29.08.2019
Аудиолар

232106 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150616 09:35 / 11.08.2021