1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаётлари ва илмий фаолиятлари

14:34 / 17 октябрь 913 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У кишининг исмлари ва кунялари

У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридийдир. У зот Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғилганлар. Гоҳида у кишининг исмига Самарқанд ҳам қўшилиб Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқандий ҳам дейилади.

У кишининг кунялари Абу Мансурдир.

Баъзи тарихчилар: «Имом Абу Мансур Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳуга бориб тақалади», дейишади. Шунинг учун ҳам баъзи муҳаққиқ олимлар имом Абу Мансур Мотуридийни зикр қилганларида «Ансорий» нисбатини ҳам қўшиб қўядилар.

Туғилишлари.

Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаётларини ўрганган тарихчилар у кишининг туғилган йилларини аниқлаш имконини топмаганлар. Баъзи тарихчилар бу борадаги турли маълумотларни солиштириб кўриб, «У киши учинчи ҳижрий асрнинг охирги чорагида дунёга келганлар», дейишади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда, аббосий халифалардан Мутаваккилнинг (ҳижрий 232-248 сана) даврида туғилганларини таъкидлашади. Ушбу фикрни қўлловчи маълумотлардан бири шуки, Имом Абу Мансур Мотуридийнинг устозларидан Муҳаммад ибн Муқотил Розий ҳижрий 248 санада, Нусайр ибн Яҳё Балхий ҳижрий 268 санада вафот этганлар. Имом Абу Мансур Мотуридийнинг шерикларидан бири Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муғийра ибн Амр Аздий ҳижрий 268 санада вафот этган. Бундан кўриниб турибдики, Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 248 санадан аввал туғилган бўладилар. Демак, у киши имом Абул Ҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳидан йигирма йилча аввал туғилганлар.

У кишининг вафотлари.

Тарихчилар Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳижрий 333 санада вафот этганларига иттифоқ қилишган. У зот ўзларининг она шаҳарлари Самарқандга дафн қилинганлар.

Имом Абу Мансур Мотуридий яшаган муҳит

У киши ҳижрий учинчи асрнинг биринчи ярми охирлари ва ҳижрий тўртинчи асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтганлар. Сомонийлар давлати шаҳарларидан бири саналган, ер юзининг сайқали бўлмиш гўзал Самарқанд шаҳрида туғилиб ўсганлар, дарс олиб олим бўлганлар ва кенг кўламда илмий фаолият олиб борганлар.

Самарқанд қадимдан тилларда достон бўлиб, мусулмон тамаддунини кўз-кўз қилиб келаётган дунёнинг машҳур шаҳарларидандир. Самарқанд кўплаб шоирларнинг шеърларида мақталган шаҳардир. Самарқандни қадимги мусулмон жуғрофиячи олимлар шавқу завқ ила мадҳ қилганлар. Жумладан, Ёқут Ҳамавий ўзининг «Муъжамил булдон»ида, Мақдисий «Аҳсанут-тақосим»ида ва Самъоний «Ал-Афонийн»ида Самарқандни қуйидагича мақтайдилар:

«У бой, буюк ва қадимги юртдир. Гўзал ва ҳушбичим шаҳардир. Чуқур анҳорларида сувлари кўпдир. Бинолари мустаҳкаму пишиқдир. Турли гуруҳларда дарслари кўпдир. Ҳузурбахш ҳаёт учун йўллари кўпдир. Унга узоқлардан тижорат моллари келур. Илмлар кўпдир. Бағрлар кенгдир. Эрлару отлар, дақиқдир моллар. Расталар каттадир, қишлоқлар нафис. Дарахтлар, анҳорлар, тожирлар кўпдир. Ёзда у жаннатдир. Аҳли жамоат ва суннатдир. Маъруфу садақа, азми ҳимматдир».

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ушбу улуғ шаҳарда унинг табиий, ижтимоий ва илмий хусусиятларидан баҳраманд бўлиб яшадилар. Албатта, бу каби ҳолатлар баракали илм олишга ва серунум илмий фаолият олиб боришга кўмак беради.

Самарқанд дунёнинг илмга кон машҳур шаҳари бўлгани учун ундан жуда кўплаб алломалар етишиб чиққани ҳаммага маълум ва машҳур. Мазкур имтиёзлар Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг улуғ аллома бўлиб етишишларида катта омил бўлганида ҳеч шубҳа йўқ.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Ислом оламида турли ўзгаришлар авж олиб турган, хусусан, ҳар хил ақийдавий фирқалар, тоифалар кўпайиб, бир-бирлари билан тортишиб юрган бир пайтда яшаб, ижод қилдилар.

Аллоҳ таолонинг инояти ила у киши ўз замонасининг Аҳли сунна вал жамоа эътиқодидаги забардаст ҳанафий уламоларидан илм олдилар. Мазкур устозлардан тўрт киши ҳақида олимларнинг таржимаи ҳоллари ҳақида сўз юритувчи китобларимизда аниқ ва етарли маълумот берилган.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Ҳиндистонда саккиз йил мобайнида қатнаб, ҳар сафар тўрт ёки олти ойдан таълим олганлар. Қисқа муддатга борсалар ҳам ихлос ва жидду жаҳд билан давоми...

3682 09:39 / 07.09.2023
Америкалик профессор Эдвард Кертис .Encyclopedia of MuslimsAmerikan History, Америка мусулмонлари тарихи энциклопедияси асарида Америкага қул сифатида олиб келинганлар орасида давоми...

2407 12:33 / 31.03.2021
ndash Ислом ақидасига кўра меҳршафқат йиллар ва замонлар ўтиши билан кўпаядими ёки камаядими Масалан, меҳршафқат, мурувват туйғуси 40 50 йиллардан кейин қай аҳволга давоми...

2019 13:12 / 27.04.2024
ndash Муфтий ҳазратлари Ойномамизнинг биринчи сони саҳифаланаётган ҳаяжонли бир пайтда Сиз билан учрашувимиз биз учун алоҳида қувончли. ndash Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

2213 17:01 / 19.04.2024
Аудиолар

210801 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10427 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130066 14:35 / 11.08.2021