1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Илоҳий мантиқ

08:41 / 14.04.2025 1330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абаса воқеасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмнинг обрўли кишиларини даъват қилишларида мантиқ бор эди.  Бу мантиқ асосида қавмнинг ожиз кўзлари аъмо кишиси Умму Мактумни даъватидан кўра обрўлиларини танлаган эдилар.  Илоҳий мантиқ эса буни рад этди. Эҳтимол, ана шу обрўли кишидан кўра ожиз бир киши ҳидоятга сазовор бўлиши хабар қилинди ва шундай хам бўлди. 

Абдуллоҳ ибн Умму Мактум исломнинг байроқдори бўлди. Кўз нурларини жаннатни кўришга алишди.

Баъзи ақлга,  ҳикматга асосланган мантиқларимизни қаттиқ ушлаб олиб, кибрга берилиб бошқаларни маломат қилмайлик. Баъзи биз билмаган, бизга ёқмайдиган нарсалар устида хайр бордир.  Зеро, илоҳий мантиқ, инсоний мантиқдан доим устундир.

Ориф Таскиннинг «Ҳаёт менга шуни ўргатди» китобидан.

Аввал ўзим хам бошқа ниятда қўйган постларимни,  одамлар бошқа маънода тушунганини кўриб уларни маломат қилардим. Ҳозир эса ўша пайтда айб ўзимда бўлганини улар нотўғри тушунишига сабаб бўладиган даражада ёзганимни тушундим.

Бугун баъзи биродарларимизни мен аввал қилган хатоларни қилишаётганини кўряпман.  Аллоҳ уларни хам тез орада ислоҳ қилсин.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом уммати ўрта mdash мўътадил умматдир. Ўрта деганда, яхшилик ва афзаллик, мўътадил, адолатли, ҳиссиётда ўрталик маъносини англатади. Ислом уммати эътиқод ва давоми...

2177 04:00 / 30.01.2023
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг Албидая ванниҳая китобида, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг Тариху Димашқ китобида, Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг Сифатус давоми...

2304 04:00 / 11.07.2023
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotТафриқага бўлинишнинг диний ва дунёвий зарарлариquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

5546 01:17 / 24.08.2018
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Мута ғазотида шаҳид бўлдилар. У кишидан икки фарзанд қолди. Эри шаҳид бўлганидан сўнг Асмо бинт Умайс фарзандларини Набий давоми...

1588 12:03 / 26.08.2024
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021