1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези

00:00 / 11.03.2017 3469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди. 

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким ўзини туҳмат қилинадиган ўринга қўйса, у ҳақида ёмон гумон қилганларни маломат қилмасин. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг давоми...

1478 09:44 / 18.04.2025
Айюб алайҳиссалом нажотни 18 йил кутдилар...Юсуф алайҳиссалом 13 йил кутдилар...Яъқуб алайҳиссалом 14 йил кутдилар...Мусо алайҳиссалом кушойишга 40 йил интизор давоми...

4507 04:54 / 20.07.2024
Кунлар ўтган сари рўза ҳам гўё динга алоқаси йўқдек оддий кунларга ўхшаб кетмоқда. Тонггача алвон хил таомлар еб, куракда турмайдиган гапларни гаплашиб давоми...

3565 22:14 / 13.06.2017
Хавотир эртанинг ташвишини тўхтатиб қолмайди, лекин бугуннинг шодлигини ўғирлайди.

2129 06:05 / 27.11.2018
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021