1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳасан Басрий ва насроний қўшни

00:00 / 11.03.2017 4048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрийнинг насроний қўшниси бор эди. Унинг ҳовлисида ҳожатхона бўлиб, у ўша ҳожатхонадан ер ости йўли қазиб қўйган эди. Ундан Ҳасан Басрийнинг ҳовлисига нажосат оқиб кирарди. Ҳасан Басрий ўша нажосат кирадиган жойга бир идиш қўйиб қўйди. Кечқурунлари тўлган идишни тўкиб, яна жойига қўйиб қўярди. Мана шу ҳол 20 йил давом этди. Бир куни Ҳасан Басрий касал бўлиб қолди. Насроний қўшни у кишини кўргани чиқди. Чиққач, ҳалиги идишга кўзи тушди ва буюк тобеиндан: “Менинг сизга бераётган бу азиятимга неча йилдан бери чидаб келяпсиз?” деб сўради. Ҳасан Басрий: “Йигирма йилдан бери” деб жавоб бердилар. Буни эшитган насроний қўшни шу заҳоти белидаги зуннорини ечиб ташлади ва исломни қабул қилди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабр кушойишнинг, яъни мушкулларнинг ечим калитидир. Ана шу калит зангламасин десанг, йиғисиз сабр қил. Роббингнинг .Сабр қилувчиларга хушхабар беринг, деган ваъдасини унутма

3802 01:00 / 09.09.2018
Эркаклар ҳар доим ёдида сақлайдиган беш нарса борndash .Эркаклар аёлларга раҳбардир,.ndash .Ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами, никоҳлаб олинг,.ndash давоми...

3351 03:58 / 09.01.2019
Уйларга уларнинг дарвозасига қараб баҳо берманг. Бу дарвозалар ортида олтин руҳиятли инсонлар бор

3558 01:00 / 26.08.2018
Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир. Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин.Билгинки, энг яхши кунинг ndash истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир.

3573 04:05 / 01.02.2018
Аудиолар

232022 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150535 09:35 / 11.08.2021