1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фиқҳнинг асоси ва таянчи бўлганлар

11:20 / 23.02.2025 1222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг йўли бўлмиш тавассут мактабини қўллаб-қувватлайдиган далиллар ҳақида сўз юритамиз.

Аввал Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаги фиқҳга, бу борадаги масалаларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ўша даврда фиқҳнинг кўриниши қандай бўлган? Биринчи навбатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари фиқҳнинг асоси ва таянчи бўлганлар. Шаръий ҳукмлардаги таянч манба айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлган. Аммо баъзи фиқҳий масалаларда саҳобаларга ҳам суянилар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тааллуқли бир савол: «У зот мужтаҳид бўлганмилар?» Фиқҳий мазҳаблар у зотнинг мужтаҳид бўлганларига иттифоқ қилишган. Бунга гувоҳлик берадиган бир қанча далиллар ҳам бор. Масалан, Бадр ғазотида асирларни қатл қилиш ўрнига фидя олганлари. Табук ғазотидаги мунофиқларнинг узрини қабул қилганлари. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ижтиҳод қилганларига шу ва шунга ўхшаш бир қанча далиллар бор.

У зот мужтаҳидларнинг имоми эдилар. Бундан нима келиб чиқади? Маълумки, ташаддуд йўналиши фаҳмни инкор қилиб, «Насснинг ўзига амал қил, бўлди», дейди. Биз айтамизки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам ижтиҳод қилардилар, саҳобаларига ҳам ижтиҳод қилишни ўргатардилар. Демак, улуғ мужтаҳид имомлар ижтиҳод қилса, бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг феълларига ва таълимларига биноан қилган бўладилар. Бунга Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадислари далил бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб, «Нима билан ҳукм қиласан?» деб сўрадилар. Муоз: «Аллоҳнинг Китоби билан», дедилар. «Китобда ўша ҳукмни топмасанг-чи?» дедилар. «Расулининг суннати билан», деди. «Унда ҳам топмасанг-чи?» деган эдилар, «Ижтиҳод қиламан», деди.

Демак, ҳукм чиқаришнинг манбаи учта бўлди: Аллоҳнинг Китоби, Расулининг суннати, сўнгра Қуръон ва Суннатга кўра ижтиҳод қилиш.

Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида зикр қилинган мана шу учта манба фиқҳий мазҳабларнинг асоси ҳисобланади. Қолаверса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир қанча саҳобалар ҳам ижтиҳод қилишган. Масалан, бир сарийяда, яъни маълум бир мақсад билан юборилган қўшинда Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу жунуб бўлиб қолиб, қаттиқ совуқ туфайли таяммум қилганлар. Набий алайҳиссалом бу ишни маъқуллаганлар. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабул қилмаган, хато деб баҳолаган ижтиҳодлар ҳам бўлган. Масалан, боши ёрилган бир саҳоба жунуб бўлиб қолса, ёнидаги саҳобалар «Ғусл қилиш шарт», деб фатво беришган, у ғусл қилгач, вафот этган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фатвони тўғри демаганлар, балки «Улар мана шу фатволари билан уни ўлдиришибди!» деб ғазабланганлар.

Бундан қандай хулоса оламиз? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари саҳобаларига ижтиҳод қилишни буюрганлар. Юқорида келтирган мисолларимиз бунга очиқ далил бўлади. Муоз розияллоҳу анҳу кейинчалик Алий розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатганлари ҳам шунга далолат қилади. Қолаверса, бу мисоллардан саҳобаларнинг барчасида ҳам ижтиҳод лаёқати бўлмагани ҳам келиб чиқади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ижтиҳоди хато чиққан саҳобалардан қаттиқ ранжиб, уларни койиб берганлар.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит алКуфий раҳимаҳуллоҳнинг зеҳн ndash заковат ва фаҳм ndash фаросатлари, юксак фазилатлари борасида ўнлаб китоблар ёзилган. У зотнинг ўта давоми...

4304 00:00 / 11.03.2017
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни улуғ имом, катта имом деб номлайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бунга сазовор давоми...

6402 11:15 / 28.03.2017
.Саҳобалар ҳақида гумон қилган одам, яъни саҳобалар суннатга амал қилмаган, деб гумон қилган одам динида шак қилган бўлади,. Ким саҳобаларга суннатга амал қилмади, давоми...

718 09:32 / 05.10.2025
Ҳанафий мазҳаби нимадан иборат У динда инсонларга муносиб бўлган ишларнинг афзалини баён қилишдан иборат. Ёдингизда бўлса, бугунги баҳсимизда Абу Ҳанифа давоми...

1093 09:34 / 07.05.2025
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021