1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Ҳадисларга ҳукм беришда мазҳаб имомлари ва муҳаддисларнинг қоидалари

14:32 / 05.10.2025 697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Саҳобалар ҳақида гумон қилган одам, яъни саҳобалар суннатга амал қилмаган, деб гумон қилган одам динида шак қилган бўлади». Ким саҳобаларга суннатга амал қилмади, деб таъна қилади? Динида гумони бор одамгина шундай дейиши мумкин экан.

Демак, бунинг сабаби жаҳолат деб, мен анча енгил айтибман, тўғрими? Бу ерда эса «динида шак, гумон қилган одам», дейиляпти.

Иброҳим Нахаъийнинг ҳолатини кўринг. У киши тобеъинларнинг каттаси, фақиҳ тобеъинларнинг каттаси бўлган. У кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини қандай тушунгани, унга қандай амал қилганини кўринг.

Хўш, энди саҳобалар розияллоҳу анҳумга, фиқҳий мазҳаб имомларига қилинаётган туҳматларни нима дейиш мумкин? Уялмасдан Ислом умматининг имомларига таъна қилишяпти.

Демак, амал энг асосий нарса экан.

«Муватто»ни ҳаммамиз биламиз. «Муватто» – «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим» жамланишидан аввал Аллоҳнинг Китобидан кейинги энг саҳиҳ китоб деб тан олинган китоб. Бу китоб имом Бухорий ва имом Муслимнинг қалбига жуда катта таъсир кўрсатган.

Ана шу «Муватто»нинг соҳиби: «Ҳадисни амал собит қилади», деганлар. Бу ердаги «амал»нинг маъноси нима? Саҳоба ва тобеъинларнинг феълларини татбиқ қилиш «ан фулан, ан фулан, ан фулан» деган йўлдан устун туради. Бу икки йўл ўртасида ҳеч қандай яқинлик йўқ.

Амал ҳақида баён қилмоқчи бўлган фикрларимиз шулар эди.

Энди Аҳли сунна йўналишига тегишли яна бир мисол келтирамиз.

Бу йўналиш жуда кенг, чунки улар саҳобанинг сўзини суннатга киритишган. Иккинчи тараф шуки, хусусан, ҳанафий мазҳаби уламолари машҳур ҳадис деган босқични алоҳида ўринга қўйишганини кўрамиз.

«Машҳур ҳадис» деган истилоҳ муҳаддислар орасида ҳам бор. Лекин бу машҳур ҳадис фақиҳ имомлар айтган машҳур ҳадисдан бошқа.

Масалан, муҳаддислар наздида оҳод, азиз, машҳур деган истилоҳлар бор. Уларнинг наздида ҳадис машҳур дейилиши учун уни уч киши ривоят қилган бўлиши керак.

Ҳанафий мазҳабининг наздида эса ҳадиснинг машҳурлиги борасида ҳадиснинг ровийлари ҳақида умуман гап йўқ. Ҳадисга ҳукм беришда унга амал қилингани, одамлар ўртасида кўп тарқалгани эътиборга олинади, ровийларининг кўплиги эмас. Ровийлар ҳақида умуман баҳс бормайди. Ҳадиснинг битта ёки иккита ровийси бўлиши мумкин, лекин бунга қаралмайди. Балки саҳоба ёки тобеъин бунга амал қилган-қилмагани ҳақида баҳс қилинади. Шунда оҳод ҳадисни салафлар амал қилган ҳадис, деймиз. Салафлардан, саҳоба ва тобеъинлардан келган ҳадис деймиз. Бу гап мен юқорида тафриқ ҳақида айтган қоидага қайтади. Бу йўналиш амалга эътимод қилган. Амалга эътимод қилгани учун уларда суннатнинг таърифи бошқача бўлади. Улар учун ҳадис борасида янги бир истилоҳ пайдо бўлди. Бу «машҳур ҳадис» деган истилоҳ. Бу қоиданинг натижаси шудир. Шунинг учун ровийларга эътимод қиладиган муҳаддислар наздидаги машҳур ҳадиснинг таърифи бутунлай бошқача.

Имом Жассоснинг машҳур ҳадис ҳақида нима деганини сизларга ўқиб бераман: «Гарчи оҳод хабар бўлса ҳам, одамлар қабул қилган бўлса, бизнинг наздимизда мутавотир ўрнида туради».

«Одамлар қабул қилган бўлса» деганда одамлар бир ҳадисни ривоят қилгани эмас, балки шу ҳадисга амал қилгани назарда тутилган. «Одамлар» деганда эса олим одамлар назарда тутилган. Бу ҳадис тарқалиб, уламолар ўртасида танилган бўлади. Демак, машҳур ҳадис деганда ровийлар назарда тутилар эканми? Йўқ, ундай эмас экан.

Салафлар бу ҳадисга амал қилган бўлса, бу унинг саҳиҳ экани ва қувватли эканига далолат қилади, тўғрими? Баъзида бир ҳадисга амал қилишда мувофақа бор бўлса, яъни ровийлар ҳадис ривоят қилишда бир-бирига мувофиқ келган бўлса, бу нарса ижмоъга айланади. Ижмоъ ва мувофақа эса унинг даражасини кўтаради.

Қатъий далиллар – Қуръон, мутавотир ва машҳурдир. Машҳур далиллар қатъий далилларнинг, яъни энг кучли шаръий далилларнинг биридир. Шариатда унинг асосида рукнлар ва бошқа нарсаларни бино қиламиз.

Масалан, ривоят қилинган баъзи ҳадисларни кўришимиз мум­кин.

Оҳод ҳадис. Масалан, «Ким маййитни ювса, ғусл қилсин. Ким уни кўтарса, таҳорат қилсин», деган ҳадис. Бу – оҳод ҳадис. «Ким уни кўтарса, таҳорат қилсин», дейилди. Аммо қиёсан олиб қараганда, мен маййитни кўтарсам, нима учун таҳорат қилишим керак? Ахир мендан ҳеч қандай нажосат чиқмади-ку, таҳоратим бузилмади-ку? (демак, бу ҳадис қатъий усулларга, саҳобаларнинг амалига зиддир).

Яна бир ҳадис: «Ким Аллоҳнинг исмини зикр қилмаса, унинг таҳорати йўқ». Агар бу ҳадис машҳур ҳадис бўлиб, саҳоба ва тобеъинлар ўртасида қабул бўлганида, басмалани айтиш таҳоратнинг рукнларидан бирига айланиб қолар эди. Лекин барча мазҳаб имомлари басмалани рукн эмас, дейишган. Таҳоратда басмала айтиш фарз бўлганида, худди юз-қўлни ювишга ўхшаб, ҳамма унга амал қилар эди. Демак, уламолар басмалани таҳоратнинг рукнларидан бири деб қабул қилишмаган. Шунинг учун басмалани суннат деймиз, фарз демаймиз.

Бунга ўхшаган ҳадислар жуда кўп.

Бу умматнинг тарихида ҳадисларга ҳукм беришнинг ўз қоидалари, шартлари бор, дедик. Ҳадисларга ҳукм беришда мазҳаб имомлари ва муҳаддисларнинг қоидалари турлича. Лекин уларнинг ҳаммаси катта уламолар, ҳадиснинг қувватлиси ва заифини ажрата оладиган зотлар. Бу эса уларнинг қарор топган сифатларидан биридир.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йигит .Ҳозирги кунда атрофимиздаги ҳамма тўрт мазҳаб бўйича фатво беряпти, а, деб қолди. Мен шундай дедим .Улар фатво беряпти эмас, тўрт мазҳабга нисбатан ёлғон давоми...

632 15:35 / 07 февраль
Бугунги мавзуимиз шофеъий мазҳабига боғлиқ. Бу мазҳаб қандай пайдо бўлгани, унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борадиган йўналиши қандай давоми...

1633 13:16 / 10.06.2025
Аҳли суннанинг ўзига хос жиҳати ҳам шунда фақат илмга мурожаат қилади. Илмда қоидалар, уламолар, манҳажлар ва ҳоказолар бор. Душманлар бизни тортаётган нарса эса давоми...

534 16:43 / 13 январь
Мустабид коммунистик тузум динга қарши курашиб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини пароканда қилгани барчамизга маълум. Аммо даҳшатли аҳволга тушиб қолгач, ноилож давоми...

1426 14:26 / 24.10.2024
Аудиолар

230181 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148759 14:35 / 11.08.2021