1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муқаддас Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади

11:52 / 22 февраль 1013 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ҳамда Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Шунингдек,  вазир Президентимизга Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи –Кисванинг бир парчасини топширди. 

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, Кисва парчасининг остида Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз бин Абдурраҳмон Ол Сауднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига совғаси деган маънодаги изоҳ бўлади.

– Каъба ёпинчиғи – Кисва парчасини Ислом цивилизацияси марказига жойлаштириш ҳақидаги Президентимизнинг топшириғи биз учун том маънода тарихий ва шарафли воқеа бўлди, – дейди Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов. – Бу ҳадя Ислом динининг улуғ алломалари етишиб чиққан юртимиз, халқимиз ва Президентимизга бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин намунасидир. Биз шу куннинг ўзидаёқ Марказ жамоаси иштирокида ўтказилган йиғилишда бу хушхабарни эълон қилдик. Марказ олимлари ва ижодий ходимлар бундай шукуҳли хабарни мамнуният билан қабул қилиб, давлатимиз раҳбарининг бизга кўрсатаётган юксак эътибори учун ташаккур билдирди. Ҳамкорларимиз ҳурматли Президентимиз орқали бизга етиб келган бундай табаррук совға билан бизни табрикламоқда. Албатта,  муқаддас Каъба ёпинчиғи – кисва парчаси Марказдаги энг қадрли экспонатлардан бири бўлиб қолади. Бундай бебаҳо ҳадя учун ҳурматли Президентимизга яна бир бор самимий миннатдорлик билдирамиз.  

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра вазири Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ҳам ташриф буюрди ва Марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 

Меҳмонлар Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилаётган ушбу Марказ нафақат юртимиз, балки Марказий Осиё ҳамда бутун Ислом оламининг энг жозибали ва ибратли маънавий масканларидан бирига айланишини алоҳида таъкидлашди. 

– Таассуротларим ажойиб! Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази чин маънода ўхшаши йўқ лойиҳа. Бино ва унинг маҳобати таҳсинга сазовор. Уни янада ривожлантириш учун оз бўлса-да, кўмагимиз тегса, мамнун бўламиз. Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай кўринишда бўлишини тасаввур қилар эдим. Уни ўз кўзим билан кўргач, қойил қолдим. Улкан иш қилингани ва бунинг ортида катта меҳнат ётгани кўриниб турибди, – деди Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа.

Подшоҳликнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ҳамда ЎзИЦМ ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган музокараларда Ўзбекистонда Ҳаж ва умранинг тарихи, бугунига бағишланган ҳужжатли фильм яратишга келишиб олинди. Фильмда Ислом дини диёримизга ёйилишининг илк давридан бошлаб яқин ўтмишгача ўзбекистонлик мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширишида дуч келинган тўсиқлар, қийинчиликлар ва Янги Ўзбекистонда бу борадаги кенг имкониятлар кўрсатиб берилади. Бундан ташқари,фильмда ўзбекистонлик зиёратчилар учун яратилаётган қулай шароитлар, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳам акс эттирилади.

Учрашув сўнгида  Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Марказ томонидан нашр этилган Катта Лангар Қуръонининг факсимилеси ва хаттот Ҳабибулло Солиҳ кўчирган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мактубларидан бирининг нусхаси меҳмонларга ҳадя қилинди.

Рустам ЖАББОРОВ, 
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий котиби.

ЎзА

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар давоми...

1830 14:20 / 14.11.2019
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия давоми...

944 08:56 / 22 апрель
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳар йили ўтказиладиган Минтақавий молия конференциясидаги видеомурожаати чоғида 2022 йилда Истанбул халқаро молия маркази давоми...

2089 18:41 / 31.10.2021
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан Каракасда ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Daily Sabah. давоми...

2304 14:55 / 05.12.2018
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021