1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Муҳаммад ﷺ дан кейин ким пайғамбарлик даъвосини қилса... | Ақийда дарслари (300-дарс)

16:29 / 28 октябрь 1049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَكُلُّ دَعْوَى النُّبُوَّةِ بَعْدَ نُبُوَّتِهِ فَغَيٌّ وَهَوًى.

У зотдан кейинги ҳар бир пайғамбарлик даъвоси адашиш ва ҳавойи нафсга эргашишдир.

Шарҳ: Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ким пайғамбарлик даъвосини қилса, бу даъво залолатдан ва ҳавойи нафсга эргашишдан бошқа нарса эмас. Унинг даъвоси ботилдир. У зот набийларнинг сўнггиси эканлари собит бўлганидан кейин, ким у зотдан кейин пайғамбарлик даъвосини қилса, ёлғончи экани ўз-ўзидан маълум. Чунки Аллоҳ таоло у зотнинг охирги пайғамбар эканликлари ҳақида хабар берганидан кейин, биров келиб, пайғамбарликни даъво қилиши ва бу даъвосида ёлғончилигининг аломати зоҳир бўлмаслиги амри маҳолдир.

Бунга далил – Аллоҳ таолонинг

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ

«Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб сураси, 40-оят) ояти ва олдин келтирилган ҳадислардир. Бас, бу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги пайғамбар эканликларининг самарасидир.

وَهُوَ الْمَبْعُوثُ إِلَى عَامَّةِ الْجِنِّ وَكَافَّةِ الْوَرَى، بِالْحَقِّ وَالْهُدَى، وَبِالنُّورِ وَالضِّيَاءِ.

У зот жинларнинг ҳаммасига ва инсларнинг барчасига ҳақу ҳидоят, нуру зиё билан юборилгандирлар.

Шарҳ: Яъни Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни жамики инсон ва жинларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб бериш, Қуръонни ва ҳикматни ўргатиш, турли ақийдавий, ахлоқий ва амалий ифлосликлардан поклаш учун юборди. Бас, у зот ҳидоят ва ҳақ дин ила ушбу ҳақ динни бошқа динлардан устун қилиш учун келдилар.

У зотнинг ҳамма жинларга пайғамбар этиб юборилганликлари ҳақида қуйидаги икки оят далил ўлароқ  келтирилади.

Биринчи оятда жинларнинг тилидан:

ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Эй қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг», дейилган (Аҳқоф сураси, 31-оят).

Иккинчи оятда эса яна жинлар ҳақида:

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭤ

«...ва дедилар: «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик. У тўғри йўлга ҳидоят қиладир. Бас, биз унга иймон келтирдик...», дейилган (Жин сураси, 1-2-оятлар).

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни олиб келдилар, бошқа нарсани эмас.

У зотдан олдин ҳам жинларга пайғамбар келганми?

Ҳа, келган. Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

«Эй жин ва инс жамоалари!.. ўзингиздан бўлган расуллар келмадими?» (Анъом сураси, 130-оят.)

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

«Эй қавмимиз! Биз Мусодан кейин нозил қилинган... Китобни эшитдик» (Аҳқоф сураси, 30-оят).

Ушбу оятнинг зоҳири Мусо алайҳиссаломнинг жинларга ҳам юборилганлигига далолат қилмоқда.

У зот алаҳиссаломнинг инсонларнинг барчасига пайғамбар этиб юборилганликларининг далиллари қуйидагилар:

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

«Сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик» (Сабаъ сураси, 28-оят).

ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

«Эй одамлар! Албатта, мен сизларнинг барчангизга... Аллоҳнинг Расулидирман», деб айт» (Аъроф сураси, 158-оят).

ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ

«Менга ушбу Қуръон Унинг ила сизларни ва у етиб борганларни огоҳлантиришим учун ваҳий қилинди» (Анъом сураси, 19-оят).

ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ

«Биз сени одамларга Расул қилиб юбордик. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур» (Нисо сураси, 79-оят).

Ушбу оятдаги «одамларга» сўзи умумийдир.

ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

«Одамларга ўзларидан бўл­ган бир кишига: «Одамларни огоҳлантир...» деб ваҳий юборишимиз ажабланарли бўлдими?» (Юнус сураси, 2-оят).

ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ

«Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» (Фурқон сураси, 1-оят).

Ушбу оятдаги «оламларга» сўзи инсу жинни ўз ичига олади.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиУ Зот ирода қилган нарсадан бошқа бўлмас.Шарҳ Яъни борлиқда Аллоҳ таолонинг иродасидан бошқа ҳеч нарса давоми...

4420 18:05 / 11.11.2019
Мўминмусулмонлар жин деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг давоми...

28685 22:37 / 02.12.2016
.Ҳaж, apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa .қacд қилмoқ, мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca .Ҳаж ndash мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этишдиp,.Ҳaж ибoдaти Иcлoм давоми...

4305 15:47 / 03.02.2020
.Ақийда, сўзи арабча .ақада, феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами кўплик шакли .ақоид, бўлади. Ислом давоми...

23599 14:55 / 14.08.2018